Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юртимизнинг энг чекка ҳудудида ҳам бренд яратиш мумкин. «Ўзмиллийбанк» мижози буни исботлади

Юртимизнинг энг чекка ҳудудида ҳам бренд яратиш мумкин. «Ўзмиллийбанк» мижози буни исботлади

Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманига келган ҳар бир тадбиркор албатта «New Best Style» МЧЖ фаолияти билан танишиб кетиши лозим. Ушбу корхона юртимизнинг энг чекка ҳудудида ҳам бренд яратиш мумкинлигини исботлаб берди. Унинг савдо белгиси «Max Decor» деб аталади ва бу ерда юртимиз учун жуда танқис ҳисобланган гулқоғозлар ишлаб чиқарилмоқда.

Бугунги кунда юртимиз бозорларидаги гулқоғоз асосан импорт қилиб келинмоқда. Тупроққалъада ишлаб чиқарилаётган маҳсулот эса сифати жиҳатидан ҳеч бир хорижий рақобатдошидан қолишмайди. «Max Decor» гулқоғозларини бемалол ювиб, тозалаш мумкин. Айнан шу жиҳатига кўра ушбу корхона юртимизда ягона ҳисобланади.

«New Best Style» ўз фаолиятини 2019 йил декабр ойида бошлаган бўлиб, ҳозирда унинг маҳсулотлари нафақат юртимиз, балки қўшни давлатлар бозорида ҳам талабгир. Корхона Хитой давлатининг «Kapros Group» ҳамда «Yien» сингари етакчи гулқоғоз ишлаб чиқарувчи корхоналар кўмагида ташкил этилган.

Шунингдек, корхонага «Ўзмиллийбанк» томонидан ажратилган 1 млн. 178 минг АҚШ доллари миқдордаги кредит эвазига Хитой давлатидан гулқоғоз ишлаб чиқариш ускуналари линияси сотиб олинган. Мазкур ускуналар ёрдамида бозор расталарига юқори сифат ва нозик дид билан ишланган гулқоғоз маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

Корхона йилига 750 минг дона гулқоғоз ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, бугунги кунда корхонада 100 га яқин ходим фаолият олиб бормоқда.

«New Best Style»нинг экспорт ҳажми йилига 1 800 минг АҚШ долларига яқин. Унинг маҳсулотлари Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, БАА ва Индонезия давлатларига етказиб берилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг