Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Глобал пандемия шароитида экспортга ихтисослашган корхоналар қўллаб-қувватланади

Глобал пандемия шароитида экспортга ихтисослашган корхоналар қўллаб-қувватланади

Фото: «Xabar.uz»

«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки» АЖнинг Россия Федерациясидаги шўъба корхонаси бўлган – Азия-Инвест Банк (АЖ) Ўзбекистон Республикаси экспорт салоҳиятини кучайтиришга йўналтирилган ва Ўзбекистон-Россия ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажмини ошириш бўйича тизимли стратегияни давом эттирмоқда.

Азия-Инвест Банк томонидан маҳаллий компанияларга кучли рақобат шароитида ўз фаолиятларини дадил кенгайтириш ва ташқи бозорларда мустаҳкам ўрин эгаллаш бўйича молиявий дастурлар ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг текстиль, сабзавотчилик, тери-пойабзал соҳалари катта экспорт салоҳиятига эга ва улардан самарали фойдаланиш мамлакат экспорт ҳажмини оширишга хизмат қилади.

Айниқса ҳозирги глобал пандемия даврида маҳаллий корхоналарни қўллаб-қувватлаш масаласи жуда муҳим. Азия-Инвест Банк томонидан май ойида маҳсулотлари Россия бозорларида юқори талабга эга экспорт тармоқларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Uzcotton» МЧЖ учун ҳажми 2 млн доллар бўлган кредит линияси очилди. Бундан мақсад Ўзбекистондан трикотаж ва тайёр текстиль маҳсулотлари етказиб бериш учун ҳақ тўлаш ва Россиянинг йирик савдо тармоқларида сотувни йўлга қўйишдан иборат.

«Uzcotton» МЧЖнинг Ўзбекистондаги ҳамкори Ўзбекистон текстиль маҳсулотларини МДҲ давлатларига экспорт қилувчи Baht-Group йирик компаниялар гуруҳи вакилларидир.

«Uzcotton» МЧЖ директори Б.Т.Исмоилов бу борада шундай дейди:

— Азия-Инвест Банкнинг тезкор ҳаракатлари туфайли пандемия шароитида компаниямиз қисқа муддатда молиялаштирилди ва ПАО Сбербанк (ходимлар учун махсус форма) ва Fix Price дўконлар тармоғи (Россиянинг 74 ҳудудида фаолият юритади) тендерларини ютиб олишга муваффақ бўлдик.

Барча ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг бир ҳафта муддат ичида банк томонидан молиялаштириш очилди. Таъкидлаш жоиз, Азия-Инвест Банкнинг Россиянинг бошқа банкларидан фарқли жиҳати тезкорлиги, бозор ва тармоқнинг ўзига хос жиҳатларини яхши билиши ва биз учун она тили бўлган ўзбек тилида мулоқот қилиш имкониятининг мавжудлигидир.

Банк мулкчилик шаклидан қатъи назар, шу жумладан якка тадбиркорларга ҳам ўз кўмагини беради. Мисол учун июнь ойи бошида «Абдуллаев Н.А.» ХКга Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш ва SPAR чакана савдо тармоғига етказиб бериш учун молиялаштириш йўлга қўйилди (SPAR – озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи жаҳондаги йирик чакана савдо тармоғи. 4 қитъанинг 48 давлатида 13 112 та дўконларга эга. 2018 йил охирида Россияда SPAR бренди остида фаолият юритувчи дўконлар сони 534 тага етган).

«Абдуллаев Н.А.» ХК вакили мавзу юзасидан ўз фикрларини билдирди: «Азия-Инвест Банкнинг молиялаштириш шартлари нафақат ўзига жалб қилувчи ва фойдали, балки Россия банк хизматлари бозорида рақобатбардош ҳамдир. Шунингдек банк ходимлари ҳар икки давлат қонунчилигидан бохабар эканликлари кредит олиш учун ҳужжатлар тайёрлаш жараёнини сезиларли даражада тезлаштиради ва осонлаштиради. Мен Ўзбекистон Республикаси фуқаросиман, бир неча йилки Россияда фаолият юритаман. Тадбиркорларга Азия-Инвест Банк билан ишлашни тавсия қиламан, чунки менинг бу банк билан ишлаш тажрибам уни Россия банк хизматлари бозоридаги энг яқин ҳамкоримга айлантирди».

Айни пайтда банк томонидан Ўзбекистондан умумий ҳажми 2 млн доллар бўлган текстиль ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига оид аризалар портфели шакллантирилган. Бундан ташқари 2020 йилда текстиль тармоғидаги 1,7 млн долларлик, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги 2,5 млн доллардан ортиқ лойиҳалар молиялаштириб бўлинган.

Июнь ойида банк ўзбек маҳсулотлари экспортини қўллаб-қувватлаш учун тажриба лойиҳа – «факторинг» лойиҳасини ишга туширади.

Россия-Ўзбекистон товар айрибошлашини ривожлантириш бўйича ўз стратегияси доирасида Азия-Инвест Банк Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси савдо ҳамкорларининг иқтисодий манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилишда ҳамда етакчи банк хизматларини йўлга қўйиш, амалдагилари ҳажмини оширишда давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг