Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сўхда замонавий меҳмонхона қурилади — Ўзмиллийбанк

Сўхда замонавий меҳмонхона қурилади — Ўзмиллийбанк

Ўзмиллийбанк Фарғона вилояти Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Дастурга асосан Ўзмиллийбанк томонидан 2020-2021 йилларда умумий қиймати 10 450,0 млн сўм, шундан банк кредити 5 200,0 млн. сўм бўлган 5 та лойиҳа амалга оширилади. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун тармоқ жадваллари тасдиқланган.

«Лойиҳалар фабрикаси» маркази билан биргаликда 4 та лойиҳа бўйича бизнес-режа ишлаб чиқилган. Бунинг учун банк кредит қўмитаси томонидан кредит ажратиш мақулланиб бугунги кунда, 2 160,0 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

Унга кўра қуйидаги лойиҳалар амалга оширилади:

- Сўх тумани деҳқон бозори ҳудудида «Савдо мажмуаси» қурилиши учун «Мусо халифа» МЧЖга 1,2 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилади.

- Сўх тумани Офтобру МФЙ ҳудудида 47 гектар ер майдонида кооператив усулда мевали боғ ташкил этиш учун «Сўх агро қурилиш» кооперациясига 700 млн. сўм кредит берилади.

Ҳозирда ушбу ҳудудга сув чиқариш учун 485,0 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари молиялаштирилган. Кредитни қолган қисми кўчат экиш мавсумида кўчат учун молиялаштирилади.

- ЯТТ «Қосимов Қиличбек Мамирзода»га қандолатчиликни ташкил этиш учун 40,0 млн. сўм молиялаштирилди.

- «Сўх агроқурилиштеххизмат» маъсулияти чекланган жамияти қурилиш материаллари — газоблок ва пеноблок ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Ҳозирда 220,0 млн. сўм миқдорида кредит олиш учун керакли ҳужжатлар тайёрланиб банкка топширилган. Банк томонидан барча хужжатлар ўрганилиб кредит ажратиш маъқулланиб кредит линияси очилган.
- Сўхда замонавий меҳмонхона қурилади. Бу иш «OBISHIR BIZNES SERVIS» МЧЖ томонидан амалга оширилади. Лойиҳа қиймати 2,7 млрд. сўм бўлиб, шундан 1,0 млрд. сўм Ўзмиллийбанк АЖнинг кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Лойиҳа ишга тушгандан сўнг 20 та янги иш ўрни яратилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг