«Азия-Инвест Банк» The Bank of New York Mellon билан ҳамкорликни йўлга қўйди
Ўзмиллийбанк АЖнинг Россия Федерациясидаги шўъба банки «Азия-Инвест Банк» доимий равишда молиявий хизматлар турини кенгайтириб, мижозларга хизмат кўрсатиш учун қулай шароитлар яратиб, хорижий молия институтлари билан самарали ҳамкорлик қилмоқда.
Американинг етакчи банкларидан бири — The Bank of New York Mellon билан 2020 йилда эришилган келишувлар натижалари бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Битим доирасида 2021 йилнинг 11 январида хорижий ҳамкор — «Азия-Инвест Банк» учун АҚШ долларида корреспондентлик ҳисоб-рақами очилди.
Бундай таниқли банк билан ҳамкорлик қилиш «Азия-Инвест Банк»нинг халқаро ҳисоб-китоблар соҳасидаги фаолиятини кенгайтиришга, банк хизматлари бозорида ўрни ошишига, хусусан Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикасида банк мақомини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
«Азия-Инвест Банк» учун АҚШ банкида тўғридан-тўғри корреспондентлик ҳисоб-рақамига эга бўлиш мижозларнинг трансчегаравий тўловлари учун АҚШ долларида ўзаро ҳисоб-китобларни янада мослашувчан ва самарали амалга оширишга имкон беради ва учинчи банкларнинг комиссияларини бекор қилиш орқали уларнинг харажатларини камайтиради.
The Bank of New York Mellon (қисқартирилган BNY Mellon) Американинг энг йирик банки ва молия компанияларидан бири бўлиб, 2007 йилда Нью-Йорк банки (1748 йилда ташкил этилган) ва Меллон молиявий корпорациясининг бирлашиши натижасида ташкил топган. Банкнинг асосий фаолияти — инвестициялар, активларни бошқариш, ҳисоб-китоб операциялари, депозит хизматлари ва ишончли ғазначилик операциялари ҳисобланади. Мижозлар орасида турли ҳукуматлар, давлат муассасалари, активларни бошқариш компаниялари, банклар, корпоратив мижозлар, инвестиция, брокерлик, дилерлик ва суғурта компаниялари, молиявий маслаҳатчилар ҳамда кўплаб жисмоний шахслар мавжуд.
Банк дунёнинг 35 мамлакатида фаолият олиб боради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter