Битта жинси шим тайёрлаш учун қанча ип-калава кетади?
Битта стандарт ўлчамдаги жинси шимни тайёрлаш учун ўртача 400 грамм ип-калава керак бўлади. Бир жуфт пайпоққа эса 80 грамм хом-ашё зарур. Сифатли кийим-кечак ҳар бир хонадон эҳтиёж сезади.
Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки кўмагида Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида иш бошлаган Mili Teks корхонаси мана шу эҳтиёжни қоплашда жуда зарур бўлган маҳсулотни тайёрлайди. Корхонада тайёрланадиган ип-калава тўлиғича экспортга йўналтирилади.
Mili Teks камбағалликка қарши курашда ҳам катта аҳамият касб этмоқда. Бу ерда 300 нафар аҳоли иш билан таъминланган ва яқин келажакда Миллий банк кўмагида шунингдек яна мато тўқиш ва бўяш цехлари ҳам ишга туширилади. Демак, ишчи ўринлар сони ҳам янада ошади.
Корхонага тикилган сармоя 36 миллион АҚШ долларига тенг. Шундан 14 миллион доллари Миллий банк томонидан молиялаштирилган. Барча ускуналар Германиядан келтирилган бўлиб, кунига 30 тонна ип-калава ишлаб чиқарилмоқда.
Mili Teks ишлаб чиқараётган ип-калава Хитойга ва Туркияга экспорт қилинмоқда. Маҳсулот кўлами ошгани сари, экспорт географиясини ҳам кенгайтириш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter