«Ўзмиллийбанк»: Янгиланган филиал ва янги имкониятлар
Мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Акциядорлик жамиятининг ташкил топганига 29 йил тўлиши муносабати билан куни кеча, Ўзмиллийбанк Тошкент вилояти филиали Янгийўл филиалининг маъмурий биноси таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширилди.
«Ўзмиллийбанк» Янгийўл филиали 1998 йил 3 июлда ташкил топган бўлиб, шу кунга қадар Тошкент вилоятининг Янгийўл шахар худудида фаолият юритиб келган. Мазкур филиал Тошкент вилоятининг 5 та туманларига (Куйичирчик, Чиноз, Зангиота, Тошкент ва Янгийўл) хизмат кўрсатиб келаётган бўлса, Зангиота туманида эса 1 та минибанк аҳолига сифатли банк хизматларини тақдим этмоқда.
Мазкур филиал томонидан ажратилган кредитлар ҳисобидан Чиноз туманида фермер хўжалиги қошида хар бирида минг бошдан ортиқ наслли қорамол боқувчи чорвачилик фермалари, Янгийўл туманида йирик сиғимли замонавий музлатгичлар, савдо ва маиший хизмат курсатиш марказлари, умумий овкатланиш масканлари ташкил топди. Умумий маънода охирги уч йилда туманда 20 дан ошиқ йирик ишлаб чиқариш лойиҳалари молиялаштирилди.
Банк филиали лойиҳаларни молиялаштиришда фақатгина Янгийўл тумани билан чекланиб қолмай кўшни туманлар яъни Куйичирчиқ туманида ишлаб чикариш корхонаси, Зангиота туманида чорвачилик хўжалиги, Чиноз туманида эса савдо ва маиший хизмат курсатиш лойиҳаларини молиялаштирилган.
«Ўзмиллийбанк» Тошкент вилояти филиали Янгийўл филиали томонидан молиялаштирилган лойиҳалар натижасида туманда 1500 дан ортиқ фуқаро бандлиги таъминланган.
Филиалда жами 1500 та мижозларга хизмат кўрсатилади. Шундан 800та жисмоний шахслар ва 700 та юридик шахслар. Жисмоний шахсларнинг жами депозит қўйилмалари 70 035,00 млрд.сўмни ташкил этади. Тўлов пластик карточкаларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида банк биносида 2 та банкомат, 1 та инфокиоска, 294 та савдо терминаллар дислокация қилинган.
Бундан ташқари, аҳолига валюта амалиётларида қулайликлар яратиш мақсадида Янгийул шахар худудида 1 та валюта айирбошлаш шоҳобчаси ва 24/7 режимда хизмат кўрсатувчи 3 та автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шоҳобчаси хамда Чиноз тумани Яллама божхона постида 24/7 режимда хизмат кўрсатувчи валюта айирбошлаш шоҳобчаси шахар ва туман фуқароларига ҳамда ташриф буюрган меҳмонларга хизмат кўрсатмоқда.
Банкнинг филиалида замонавий инновацион банк хизматлари кўрсатилишига алоҳида аҳамият қаратилган. Банк мижозларининг 70 фоизи масофадан бошқариладиган банк хизматларидан фойдаланмоқдалар. Бунда ҳисобрақамларда банк айланмаларини амалга ошириш, он-лайн кредит расмийлаштириш ёки кредит қарздорлигини қоплаш, халқаро ва миллий пластик карточкаларда хар қандан банк амалиётлари ҳамда тўловларни амалга ошириш, омонат расмийлаштириш амалиётлари, хорижий валюталарда конверсион амалиётлар, пул ўтказмалари каби банк хизматларидан масофадан фойдаланиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter