Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

пропискага қўйиш бўйича ягона тартиб жорий этилади

20/08, 14:34

«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонун бекор қилинди.

Бегона шахсларни уйдан рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилиги талаб этилмайди

13/01/2024

Турар жойга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ёки турар жой мулкдори билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахсларни ушбу турар жойдан доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш бекор қилинмоқда.

Тошкентда вақтинча «прописка»нинг янги тартиби жорий қилинади

28/10/2022

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби янада такомиллаштирилади.

Яқин қариндош бўлмаган шахсларни «прописка»дан чиқариш осонлашди

08/09/2022

Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб бир қатор тартиб ва талаблар бекор қилиняпти.

Шавкат Мирзиёев «прописка» ҳақида гапирди

20/06/2022

Давлат раҳбари ушбу муҳим нормаларни Конституцияда қатъий белгилаб қўйишни таклиф этди.

«прописка» сўзи қонунчиликдан бутунлай «ўчирилади»

04/02/2022

Олий Мажлис Сенатининг 23-ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди.

Тошкентдан бошқа жойга пропискага қўйиш янада осонлашди

29/12/2021

Ушбу низом Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун татбиқ этилмайди.

Номаълум шахслар уйингизда рўйхатда бўлса, нима қилишни биласизми? (видео)

24/12/2021

Уйингизда кимлар рўйхатда турганини билиш учун тегишли ташкилотга бориш шарт эмас.

Доимий ва вақтинчалик прописка ҳақида қандай маълумот олса бўлади? (видео)

15/03/2021

Яқин-яқингача фуқаронинг доимий ва вақтинча рўйхатда туриш манзили паспортида қайд этилар эди. Бугунги кунда ушбу тартиб бекор қилинган.

пропискага «боғлаб қўйилган» хизматлар сони камаяди

11/12/2020

«Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун қўйилди.

Доимий «прописка»га онлайн рўйхатдан ўтиш йўли ўргатилди (видео)

26/11/2020

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий рўйхатга қўйиш хизматидан фойдаланиш тартиби бўйича видеоқўлланма тайёрланди.

«прописка»да турувчилар сони тўғрисида онлайн маълумотнома олиш йўлга қўйилди

17/11/2020

Уйингизда рўйхатдан ўтиб яшаётганлар тўғрисида маълумотнома керакми ва ёки бу ўша биз билган 17-форма маълумотномасини қандай олиш керак дейсизми? Бу энди жуда осон!

Ягона портал орқали Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга кириш имкони яратилди

30/10/2020

Инсон ҳаётий сабабларга кўра янги яшаш жойига кўчиб ўтиши ва ҳар кўчганида у доимий рўйхатга олиш учун миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига боришига тўғри келади. Эндиликда фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш учун Ягона порталдаги (my.gov.uz) «Фуқаролик» туркумига ўтсангиз, бас.

Пенсия ва нафақаларнинг ошиши, «прописка» ислоҳоти ва бошқалар… 1 сентябрдан кучга кирадиган ўзгаришлар

01/09/2020

Пенсия ва нафақалар индексацияси, «прописка» ислоҳоти, божхона, қурилиш, таълим, маданият соҳасида янги тартиблар – шу ва бошқа янгиликлар ҳақида.

Тошкентда прописка «ёпилаётгани» ҳақидаги хабарларга расмий изоҳ берилди

30/05/2020

Фуқаролар орасида гўёки Тошкент шаҳрида прописка «ёпилаётгани» ҳақида хабар тарқамоқда.

«прописканинг яна ёпилиши» билан боғлиқ гап-сўзларга ойдинлик киритилди

28/05/2020

«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги Қонун билан пропискага оид кўплаб чекловлар бекор қилинган эди.

Ҳукуматнинг прописка қилиш тартибига оид қарорига ўзгартишлар киритилди

25/05/2020

«Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

прописка масаласи: фуқароларни рўйхатга қўйишдаги чекловлар бекор қилинди

25/05/2020

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 13-моддасига мувофиқ,  ҳар бир инсон ҳар бир давлат доирасида эркин юриш ва яшаш жойи танлаш ҳуқуқига эга.

Сенат пропискага оид ўзгартиш ва қўшимчаларни маъқуллади

11/05/2020

Сенат томонидан «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун  маъқулланди.

«6 мингдан ортиқ педагог қийналиб келишарди» – Шерзод Шерматов

24/04/2020

Мактаблардаги ойликлар йиллар давомида паст бўлгани сабабли тошкентликлар орасида мактабга ишга кириб ишлашни хоҳловчилар ҳам унчалик кўп бўлмаган. Бундай шароитда ишлаш учун эса кўпгина мактаблар бошқа ҳудудлардан келган ходимларнигина ишга таклиф қила олган.

пропискага оид Президент Фармонида нималар кўзда тутилмоқда?

22/04/2020

Энг асосийси рухсат бериш хусусиятига эга бўлган доимий прописка қилиш тизимидан босқичма-босқич хабар бериш хусусиятидаги рўйхатдан ўтказиш тизимига ўтилади. Хабар бериш хусусияти нима дегани?

Тошкентдан уй олиш осонлашди. Бу ҳақда Президент фармони имзоланди

21/04/2020

Бундан буён ишдан бўшатилган ходимнинг пропискаси «куйиб кетмайди» ва Тошкентдан уй сотиб олиш учун прописка талаб қилинмайди. Бошқа вилоятда яшовчи шахслардан Тошкент шаҳридан уй олганда ундириладиган оширилган қийматдаги давлат божи бекор қилинмоқда.

Карантин пайти Тошкент шаҳридан уй сотиб олиш мумкинми?

15/04/2020

Бугун АОКА штабида ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи подполковник Акбархон Юнусхўжаев иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

прописка тизими Ўзбекистон ривожига қай даражада таъсир қилади?

06/04/2020

Жорий йилнинг январь ойида Жаҳон банкининг кам таъминланганлик ва тенглик бўйича гуруҳи тадқиқотчиси Уильям Сеиз (William Seitz) Ўзбекистондаги ички миграция ва арзон уй-жой билан таъминланиш ҳолати бўйича ўтказилган тадқиқотини эълон қилинган эди.

«прописка»дан халос бўлиш бизга нима беради?

05/04/2020

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қонун қабул қилиниши «прописка» тизимидан халос бўлишдаги илғор қадам ҳисобланиб, қуйидагиларга олиб келади:

Бу сафар халқ учун кўп яхши янгиликлар бор. пропискага оид янги лойиҳа муҳокама учун эълон қилинди

04/04/2020

Бугун пропискага оид янги лойиҳа эълон қилинди ва бу олдингисига қараганда ер билан осмонча фарқи бор. Албатта халқ учун яхши томонга.

Ҳаётимизда одатий ҳолга айланган таҳқирлаш саҳнасини кўришдан чарчадим — прописка тизими ҳақида

20/03/2020

Бугун мен шаҳар марказида милиция ходимлари тўда бўлиб етти озғин эркакларни қувиб чиқарганига гувоҳ бўлдим. Кўринишидан, вилоятлик қурувчилар. Қотмадан келган, ёмон кийинган, қўлларида лаш-лушлари солинган эски пакетларни тортқилаб кетишарди. Қўрққан нигоҳлар остидан қараб, бошини айб билан елкаларига қисиб, ҳатто қаршилик кўрсата олмасдилар. Прописка масаласи. Уларни тонировкаланган машинага солиб, қаергадур олиб кетишди.

прописка тизими бекор бўлмайди. Аксинча айрим қоидалар янада оғирлашиши мумкин

16/03/2020

Коронавирус ва карантин майлику, лекин бошқа мавзулар эсдан чиқиб қолмасин. Мисол учун, бугун ички ишлар вазирлиги пропискани соддалаштиришга оид қарор лойиҳасини эълон қилди.

Доимий прописка бўйича қарор ва низом лойиҳаси муҳокамага қўйилди

16/03/2020

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини янада соддалаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Тошкент шаҳридан прописка берадиган ташкилот биттага кўпайди

19/02/2020

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

прописка энди йўқ, ўрнига бошқа сўз бирикмаси ўйлаб топилди

17/02/2020

Бугун 17 февраль куни Халқаро пресс-клубнинг «Давлат дастури лойиҳасининг давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш, хавфсизликни, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳаларидаги долзарб тадбирлари» мазмун-моҳиятига бағишланган сессияси бўлиб ўтди.

1 апрелдан Тошкентда кўчмас мулк олишда доимий прописка талаби бекор қилинади

11/02/2020

Лойиҳадан прописка тизимини ислоҳ қилиш масаласи ҳам ўрин олган. Унга кўра, 2020 йил 1 апрелга қадар Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Тақиқдаги «прописка»: Уни бекор қилиш бўйича учинчи бор петиция йўлланди

31/01/2020

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида прописка мавзуси ҳам тилга олинди ва бу тизим давлатимиз раҳбари томонидан «30 йил давомида халқимизнинг оёғига солинган кишан» деб баҳоланди.

прописка ҳақида гапиришса, ўша воқеани эслайман...

26/01/2020

Ўз вақтида (Каримов тирик пайтларда) прописка ҳақида энг кўп ёзганлардан бири эдим. Ҳатто Ўзбекистонда ҳақиқий демократия бўлса прописка тўғрисидаги қонунни қабул қилган депутатларни ёппасига судга бераман, дегандим ҳам.

Адлия вазири: «прописка масаласи яқин келажакда узил-кесил ҳал бўлади»

25/01/2020

25 январь куни Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессияси ўтказилди.

Шавкат Мирзиёев прописка ҳақида: «Биз 30 йил давомида ўзимизни фуқароларимизни оёғига кишан урдик» (видео)

24/01/2020

Олий Мажлисга мурожаатномаси давомида президент Шавкат Мирзиёев ички миграция ва прописка тизими масаласига тўхталди. 

прописка қилиш тартиби соддалашди

30/12/2019

«Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори (1049-сон, 28.12.2019 й.) қабул қилинди.

Вақтинча прописка масаласини битта СМС билан ҳал қилиш таклиф этилди

13/12/2019

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг телеграм каналида вақтинчалик прописка масаласини ҳал қилишда мобил алоқа қурилмасидан фойдаланиш таклиф этилди.

Вилоятликларга талон жорий қилишни таклиф қилган партия вакили ўз сўзларига изоҳ берди

11/12/2019

Аввало, мен Экологик партия номидан эмас, балки мустақил шахс сифатида фикримни билдирдим. Кўрсатув вақтида менинг шахсий фикрим, деб таъкидлаб ўтдим.

«прописка» муаммосини бартараф этамиз — «Адолат» СДП

10/12/2019

Афсуски, ўз юртида ўзи бемалол ишлай олмаслик, ўзининг пулига ўзи истаган жойдан турар жой сотиб ололмаслик каби ҳолатлар мавжуд. Бунинг оқибатида бошқанинг номига уй олиб алданиб қолганлар сони етарлича топилади.

ЎзА ходимларига Тошкент пропискаси берилади

03/12/2019

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилингани ҳақида хабар бергандик.

Ҳаводан пул ишлаш санъати

26/11/2019

Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев Тошкентда янги уй сотиб олаётган пропискасиз фуқароларнинг давлатга 5 фоизлик бож тўлаши бўйича шахсий фикрларини билдириб ўтди.

Никоҳи судда (сиртдан) бекор қилинган аёл икки нафар фарзанди билан кўчада қолиши мумкин

20/11/2019

Янгиариқлик Дилфуза Хўжаева Даврон Ситназаров билан танишганида навниҳолгина қиз эди. Тақдир экан, турмуш қурдилар.  Оила кўп ўтмай пойтахтга  кўчди, орадан фарзандлар туғилди...

Хушнудбек Худойбердиев: «Тошкент шаҳри пропискаси касрига Тошкент вилояти ҳам қолиб кетяпти» (видео)

09/11/2019

ИИВ расмийлари иштирокида «Ички ишлар органларида миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида амалга оширилаётган чора тадбирлар ҳақида» матбуот анжумани ҳақида хабар бергандик. 

Тошкент шаҳрига 10 ойда 32 380 нафар фуқаро доимий прописка қилинди

08/11/2019

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ички ишлар органларида миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

ИИВ вакили: «Бир-икки йил ичида прописка деярли кўтарилмайдиган масалага айланади»

07/11/2019

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ИИВ расмийлари иштирокида «Ички ишлар органларида миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида амалга оширилаётган чора тадбирлар ҳақида» матбуот анжумани ташкил этилди. 

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қиладиган ташкилотлар биттага ортди

31/10/2019

«Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди.

«Яна икки баҳо».Тошкентда пропискаси йўқларнинг иккиламчи бозордан уй сотиб олиши бўйича петиция ҳам рад этилди

17/10/2019

Айрим масалаларни ҳар қанча танқид қилмайлик, лекин ич-ичимиздан барибир яхшиликларга умид қилаверамиз. Шу юрт ривожланиши йўлида олдинги гиналарни унутиб, келажакка ишонч билан яна олға боришга ҳаракат қилаверамиз.

Банкдан кредит олишда прописка чеклови бекор қилинди

16/10/2019

Эндиликда банклардан кредит олишда шахснинг доимий яшаш жойи аҳамият касб этмайди. Бу ҳақда Davletovuz канали ёзмоқда.

Ички ишлар вазирлиги очиқ хатга жавоб берди

09/10/2019

Кеча сайтимизда «Ички ишлар вазирига очиқ хат» эълон қилинган эди. Бугун Ички ишлар вазирлиги мазкур очиқ хатга жавоб берган.

Ички ишлар вазирига очиқ хат!

08/10/2019

Менимча, буни фуқаролар фақат олқиш билан кутиб олишади. Депутатларимиз таклифни бажонидил қабул қилишади (жиноятчилар кўпаяди деган битта депутатга шубҳа бор холос). Кейин нима бўлади, биласизми? Сиз тарихда қоласиз! Мана бу ҳақиқий жасорат бўлади!

«Дунё – фоний, прописка – боқийдир...»

23/09/2019

Охирги пайтлар «прописка» мавзуси тез-тез тилга олинмоқда. У бизга қаердан келган? Прописка – биз асоратидан қутилишга интилаётган мустамлакачи ва тоталитар совет тузумининг асорати. Мустақилликка эришган бир озод мамлакат нега собиқ тузумнинг бутун дунёда бўлмаган, постсовет давлатлар ҳам аллақачон йўқ қилган бу жирканч асоратидан ҳамон қутула олмаяпти?

Фермерлар кенгаши ходимларига Тошкент пропискаси бериладиган бўлди

10/09/2019

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Тошкентдан прописка берадиган ташкилот яна биттага кўпайди

17/08/2019

Эслатиб ўтамиз, Рўйхатда шу пайтгача 86 та ташкилот мавжуд эди.

Тошкент пропискасини берадиган ташкилотлар сони яна биттага ошди

23/07/2019

Эслатиб ўтамиз, рўйхатда шу пайтгача 85 та ташкилот мавжуд эди.

Саъдулла Ҳаким: «Вилоятдан келиб ишлаётган ижодкорларнинг прописка масаласи ҳал қилинади»

17/07/2019

Бугун 17 июль куни Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг 4-конференцияси ўтказилди. 

«пропискаси йўқнинг ўрни ҳали ҳеч қачон бунчалик чиройли кўрсатилмаган» — Мактабларга қабул қандай бўлмоқда?

10/07/2019

Халқ таълими вазирлиги Тошкент шаҳрида 1-синфга қабул бўйича кўп бериладиган саволларга жавоб қайтарди. Саволлар асосан 81 та «элитний» мактаб бўйича бўлган ва Daryo — LIVE улардан бирига алоҳида эътибор қаратди.

пропискага оид петицияни эълон қилиш рад этилди

28/06/2019

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар портали Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка режимини бекор қилиш тўғрисидаги петицияни жойлагани ва ушбу мурожаат рад этилганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Тошқалъа-Тошкент». Бир «домовая книга» ва оила тарихи

25/06/2019

Яқинда ота ҳовлимнинг «домовая книга»си қўлимга тушиб қолди. 1995 йилда очилган ушбу дафтарнинг дастлабки 3 саҳифасида оила аъзоларимизнинг исми бор. Қолган саҳифаларда хоразмликлар, қашқадарёликлар, водийликларнинг узундан узоқ рўйхати турибди.

Лицензияли «енгилтак»ни оппоғой дейликми?! Оғриқли қонун-қоидалар «хит-паради»

15/06/2019

Охирги вақтларда ғалати тенденцияга гувоҳ бўляпмиз: «соққасини тўлаб, прописка ол», «пулини тўлагинда, қоидабузарликдан соқит бўл», «пулинг бўлса, ўқишга кир» ва ҳоказо. Буёқда ҳали янгидан-янгилари чиқиб келяпти. Хуллас, пул, пул, пул... Жамоатчилик баҳс-мунозараларига сабаб бўлаётган шундай оғриқли қонун-қоидалар «хит-паради»ни тузиб чиқдик.

Вазирлик Олий суд раддиясига қўшилмади, узр насияга қолди

15/06/2019

Яқинда сайтимизда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ички ишлар вазирлиги бош бошқарма бошлиғи айтган гапларига муносабати эълон қилинганди. Олий суд раддиясига нисбатан вазирлик тезда ўз муносабатини билдирди.

Депутат прописка муаммоси ҳақида: «Бу масала шундай қолмайди, ўзгариш бўлади. Узоқ кутмайсизлар»

14/06/2019

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Хаосдаги одам

11/06/2019

У барча нарсага ўз кучи билан эришади, ўқишга киради, иш топади, қийналади, тўрвасини судраб, ижарама-ижара юради. Яна камига уйланиб, икки-учта («ундан кўпини замон кўтармайди» деб ўйлайди) фарзанд орттиради. Тинимсиз ишлайди. Бир нимали бўларман деб, тиришаверади.

Тошкент пропискасини берадиган ташкилот яна биттага кўпайди

11/06/2019

Ҳукумат қарори билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

ИИВ бошқарма бошлиғи: «Тошкент шаҳрига пропискага ўтволиш «лазейка» бўпқолди»

10/06/2019

Аввал хабар берилганидек, бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида интервью ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

«Пойтахтликлар вилоятда «учёт»сиз юриши мумкин» — ИИВ бошқарма бошлиғи (видео)

10/06/2019

Учрашувда иштирок этган журналистлардан бири ИИВ мутасаддиларига «маълумки, Тошкент шаҳрида прописка тартибини бузган вилоятликлар жаримага тортилади. Худди шу қоида бошқа вилоятларга борган тошкентликлар учун ҳам қўлланиладими?» дея мурожаат қилди.

ИИВ жорий йилда Тошкент шаҳрида қанча одам доимий прописка қилинганини маълум қилди

10/06/2019

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида интервью ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

прописка тез тиббий ёрдам учун тўсиқ эмас

29/05/2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқлар орқали тез тиббий ёрдам кўрсатишда прописка сўралаётгани ҳақидаги чиқиш ва мурожаатларни ўрганиб чиқди. Вазирликнинг жамоатчилик билан

Тошкентдан давлат уйини сотиб олиш учун камида 10 йиллик прописка талаб этилиши мумкин

22/04/2019

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевнинг қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилган эди.

Адлия вазирлиги прописка бўйича лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамасидан олинганига изоҳ берди

03/04/2019

«Давлат божи ставкаларининг 4-бандига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси мурожаатлар порталидан олиб ташлангани ҳақида хабар берилган эди. 

пропискани қатъийлаштириш ҳақидаги қарор лойиҳаси муҳокамалар порталидан ўчирилди

03/04/2019

Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулк 2 ёки ундан ортиқ шахс томонидан умумий мулк ҳуқуқи асосида сотиб олинган тақдирда, уларнинг ҳар бири белгиланган ставкада давлат божи тўлаши таклиф қилинганди.

Халқ учун «меҳрибонлик». Яна ўша прописка балоси ҳақида

02/04/2019

Ҳуқуқшунос-блогер Хушнуд Худойбердиев «Давлат божи ставкаларининг 4-бандига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Тошкентдан доимий прописка берадиган ташкилотлар яна биттага кўпайди

16/02/2019

Эслатиб ўтамиз, Рўйхатда шу пайтгача 78 та ташкилот мавжуд эди.

«Вақтинчалик прописка»ни онлайн тарзда қандай олиш мумкин?

12/02/2019

2018 йил ноябрь ойидан ягона интерактив давлат хизматлари портали - my.gov.uz орқали Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш хизмати тест режимида ишлай бошлади. Хизмат статистикасига кўра, ноябрь ойида 1, декабрь ойида 0, январ ойида 8 киши my.gov.uz орқали ҳисобга олиш варағини олди.

Яна икки ташкилот Тошкентдан прописка бериш имконини қўлга киритди

29/01/2019

Рўйхатда шу пайтгача 75 та ташкилот мавжуд эди. Аввалроқ янги ташкил қилинган Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳам мазкур рўйхатга киритилган эди. 

Тошкентдан прописка берадиган ташкилотлар биттага ортди

25/01/2019

Аввалроқ Ўзбекистон Президенти қарори билан Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ташкил этилгани ҳақда хабар берган эдик.

Уйи бўлса — пропискаси йўқ, пропискаси бўлса — уйи йўқ...

16/01/2019

Бу топталиш йиллаб давом этади. Бировнинг уйида рўйхатда туриб сарғайишинг бир томон бўлса, бировнинг номига уй олиб, унга инсоф тилаб юришинг бир томон.

Энди ишга қабул қилишда прописка талаб қилинмайди

10/01/2019

Қонун  билан киритилган ўзгартиришларга асосан, ишга қабул қилишда эндиликда прописка талаб қилинмайди.

Давлат хизматлари марказларида прописка қилиш хизматлари кўрсатилиши мумкин

04/01/2019

«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳасига фуқароларга паспорт хизмати кўрсатиш тизимини соддалаштириш масаласи ҳам киритилган.

пропискага қўйиш ва чиқариш. Давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти лойиҳаси ишлаб чиқилди

29/12/2018

Доимий пропискадан чиқиш ёки прописка қилиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилганларга бир вақтнинг ўзида доимий пропискага доир хизмат билан бирга, ҳарбий ҳисобга қўйиш ва ундан чиқариш хизматлари ҳам кўрсатилади.

Ишга қабул қилишда энди прописка талаб қилинмайди

14/12/2018

Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун маъқулланди.

Депутат Расул Кушербоев прописка тизимидаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берди

10/12/2018

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев прописка ва паспорт қоидалари бўйича қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида ўзининг телеграм каналида маълумот берди.

пропискага оид вазифалар қай даражада бажарилди?

09/12/2018

Президент фармон ва қарорларида белгиланган вазифаларнинг ҳаммаси ҳам ўз вақтида бажарилмаётганлигини давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳам ўз нутқида таъкидлаб ўтди. Хусусан, шундай дейилади: «Қабул қилинган қонун ҳужжатларида белгиланган 13 мингдан ортиқ топшириқларнинг 20 фоизи муддатида ижро қилинмаган».

2 минг 528 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигини олди

08/12/2018

Президент Шавкат Мирзиёев фуқароларнинг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида прописка ва виза беришдаги қийинчиликлар бартараф этилганини айтиб ўтди.

Депутат Расул Кушербаев: «прописка адолатли режим эмас»

06/12/2018

Масалан, айримлардан фарқли равишда мен прописка тизимини инсонда туғилишдан олдин жойни танлаб дунёга келиш имконияти бўлмагани учун реал турмушимиздаги адолатли режим, деб айта олмайман. Бу менинг шахсий фикрим, ёқадими йўқми, буниси менга қизиқмас.

Депутат Тошкентда прописка очилса жиноятчилик кўпайишидан «огоҳлантирди»

03/12/2018

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Умирзоқов «Facebook»даги саҳифасида Тошкент пропискаси, аҳолининг бир жойда иккинчи жойга кўчиши ҳуқуқи юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Сирдарё. Ширин маҳалласидаги аччиқ ҳаёт: «ногироннинг уволи йўқми?» 

23/11/2018

Яқинда ўғлим туман ҳокими ўринбосарини кўриб қолиб, ётоқхонамизга судрагудай қилиб олиб келганди. Ҳоким ўринбосари дардимизни тузукроқ эшитмай қочиб қолди! Ётоқхонамизда ўзига тўқ инсонлар эмас, муҳтож, камхарж оилалар яшайди...

прописка берадиган ташкилотлар 72 тага етди

03/11/2018

Ҳукуматнинг 2018 йил 1 ноябрдаги қарори билан прописка берадиган ташкилотлар сони 72 тага етди.

Яна бир ташкилот ходимларига Тошкент пропискаси берилади

31/10/2018

Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди.

Ходимлари Тошкентда доимий прописка олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони биттага кўпайди

27/10/2018

Давлат ветеринария қўмитасида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди.

Тошкентда доимий пропискаси бўлмаганларга нисбатан чекловлар бекор бўлади

25/10/2018

2018 йил 24 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Чекловлар олиб ташланди. Тошкентда янги қурилган уйдан кўчмас мулк сотиб олганлар пропискага ўтиши мумкин бўлади

25/10/2018

Энди эса, Ўзбекистон фуқаролари учун битим суммаси бўйича чекловлар тўлиқ олиб ташланди. Битим суммаси миқдори ҳатто 1 сўм бўлган тақдирда ҳам пропискадан ўтиш учун ҳужжат топшириш имкони бўлади.

Ҳукумат қарори: пропискага қўйиш бўйича янги тартиб белгиланди

25/10/2018

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

прописка бўйича янгилик

28/09/2018

Адлия вазирлиги томонидан Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа парламент қуйи палатасига киритилган.

прописка қиладиган ташкилотлар сони яна биттага кўпаяди

15/09/2018

"Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамиятига ўз раҳбарлари ва ходимларини Тошкент ҳамда Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш бўйича илтимоснома киритиш ҳуқуқи берилди.

прописка бўйича янги қарор қабул қилинди

30/08/2018

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

пропискасизни ишга олган иш берувчи жазоланиши керак — бу муаммо ҳамон ҳал этилмаган

14/08/2018

Аммо айрим жойларда иш берувчилар прописка сўраётгани ҳақида хабарлар чиқиб қолди. Нимага? Ахир Президент фармони билан бу нарса бекор қилинган-ку! Кўпчилик шундай ўйлаши табиий эди...

Тошкент ва Тошкент вилоятида эр-хотинларни прописка қилиш соддалаштирилиши мумкин

01/08/2018

Ўзбекистон Адлия вазирлиги Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари рўйхати ҳамда Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тўғрисидаги низомга тузатиш киритишни таклиф этмоқда.

Яна бир вазирлик ходимларига Тошкент пропискаси очилди

19/07/2018

Мактабгача таълим вазирлигида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди.

прописка қилиш учун «форма-4-5»лар бекор қилинди

03/07/2018

Доимий прописка қилиш учун туман Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилишига тўғри келади ва бу узундан-узоқ навбатларнинг ҳосил бўлишига олиб келмоқда.

прописка қилинганига уч йил тўлмаган ходимлар ҳам Тошкент шаҳридан уй сотиб олиши мумкин

07/06/2018

Унда ёзилишича, нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага асосан Тошкент шаҳрида жойлашган уй, квартира олди-сотди шартномаларини нотариал тасдиқлаш, агар сотиб олувчи томон Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланса амалга оширилади.

Яна бир ташкилот Тошкент шаҳрида доимий прописка қилиш ҳуқуқини олди

05/06/2018

Ҳукуматнинг 2018 2 июндаги қарори билан Ўрмон хўжалиги қўмитаси Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Қайси ташкилот ишчилари Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий прописка қилинади?

03/06/2018

Ҳукумат қарори билан Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.

Вақтинчалик прописка бўйича яна бир янгилик жорий қилинди

01/06/2018

Вақтинчалик прописка манзилга етиб келинганидан кейин уч кун давомида (байрам ва дам олиш — якшанба куни ҳисобга олинмайди) амалга оширилади.

Журналист: «Ҳатто кўчадаги бомждан кўра сенинг ҳуқуқларинг камроқ эканини ҳис қилиш аламли»

26/05/2018

Журналист Элмурод Нишонов «Facebook»даги саҳифасида оммавий ахборот воситаларида меҳнат қилаётган ходимларни қийнаётган масалалар, норасмий равишда «тўртинчи ҳокимият» деб аталувчи соҳа вакилларини йиллар давосида қийнаб келаётган, эмин-эркин фаолият юритишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ҳақида тўхталиб ўтди.

Тошкент пропискаси бўйича яна бир муҳим янгилик

04/05/2018

2018 йилнинг 1 май кунидан Тошкент шаҳрида турган жойи бўйича ҳисобга олишни расмийлаштириш ҳамда манзил маълумотларини тақдим этиш хизматлари синов тариқасида ишга туширилди.

Адлия вазирлиги: «прописка ҳақидаги ҳужжат эсимиздан чиққани йўқ»

29/03/2018

Тошкент шаҳрида доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштириш бўйича ишлар давом этмоқда.

прописка чекловларини бекор қилиш муддати ўтиб кетди, аммо бу масъулларнинг «эсидан чиқди»

27/03/2018

Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар учун асоссиз спекуляциянинг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда иккиламчи бозордан кўчмас мулк сотиб олишга бўлган чекловларни бекор қилинмаган. Нега?!

Уруш қатнашчиларига Тошкент шаҳридан уй ва прописка бериладими?

11/03/2018

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали Тошкент шаҳри ва вилоятида прописка қилиш бўйича фуқароларни қийнаб келаётган айрим саволлар юзасидан Ички ишлар вазирлигига хат билан мурожаат қилган эди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасидан саволимизга қуйидагича жавоб келди.

Миграция заруриятданми ёки ношукурликданми?

16/02/2018

2018 йилнинг 18 январида Қозоғистоннинг Оқтўба вилоятида содир бўлган мудҳиш воқеа барча ватандошларимизни чуқур ларзага солди. Табиийки, ҳаммамиз сабабни қидирмоқдамиз, ўзимизни овутиш учун биримиз тақдири азалдан деяпмиз, яна биримиз аччиқ устида ҳар хил гаплар айтмоқдамиз.

Яна «вақтинча прописка»: қачонгача сарсон бўламиз?

14/02/2018

Бугун эрталабдан ижарадаги уйимнинг эгаси, 79 ёшли онахон билан туман хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига бордик. «Вақтинча прописка» билан шуғулланадиган ходимлар хонаси ёпиқ.

Мавсумий ишларга келганлар учун рўйхатдан ўтишда енгиллик берилади

14/02/2018

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низом янги 211-банд билан тўлдирилмоқда.

пропискасизлар уй сотиб олганда бож тўловлари аниқ бўлди

14/02/2018

Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 4-бандидаги (нотариуслар нотариал ҳаракатларни амалга оширгани учун) «б1» кичик банди таҳрирланган.

пропискасиз яшаганлар учун жарима миқдори камайтирилади

13/02/2018

Бу ўз навбатида меҳнат муносабатлари жараёнида паспорт тизими қоидаларига риоя этмаганлик учун иш берувчининг маъмурий жавобгарлигини бекор қилиш деганидир.

прописка бўйича муҳим қарорлар лойиҳалари тайёрланди

13/02/2018

2018 йилги давлат дастурига асосан, Ўзбекистонда паспорт тизими ва прописка масалалари бўйича Адлия вазирлиги томонидан муҳим қарорлар лойиҳалари тайёрланди.

«прописка» очилса, Тошкентдаги уй-жойлар нархи ошиб кетадими?

24/01/2018

Бир давлат фуқароларини тоифаларга ажратувчи прописка тизими эса меҳнат бозорида ҳам, умуман ҳаётда ҳам нотенглик муҳитини яратганди. Шукурки, бу муаммога ҳам барҳам берилмоқда.

Тошкентда уй-жойни пропискасиз расмийлаштириш тартиби қачон ишга тушади?

24/01/2018

Одамлар бировнинг номида бўлган уйини ўз номига ўтказиш ёки ўз номига уй-жой сотиб олиш билан боғлиқ нотариал ҳаракатларни амалга оширишни талаб қилмоқда 

Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқароларнинг иккиламчи бозордан кўчмас мулк сотиб олишга бўлган чекловлар бекор қилинади

22/01/2018

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили» давлат дастури қабул қилинди.

Мусофир — муҳожир — мигрантнинг нони

19/01/2018

2005 йили университетни битиргач, пропискам муддати ҳам тугади. Чўздира олмадим — ишимдан бўшатишди. 3-4 ой роса иш қидирдим — пропискасиз қабул қилишмади. У пайтлар интернет бугунгидек эмас, онлайн иш топиш ҳам имконсиз эди. Тенгдошларим каби Россияга кетишга қарор қилдим.

«прописка» бутунлай бекор қилинадими?

12/01/2018

Давлат дастури лойиҳасида фуқароларни доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштириш, уларнинг мамлакат ҳудудида эркин ҳаракатланиш ҳамда меҳнат қилиш ҳуқуқлари таъминланиши кутиляпти.

2018 йилдан прописка масаласи секин-аста йўққа чиқади

10/01/2018

Фуқароларни доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштириш, уларнинг мамлакат ҳудудида эркин ҳаракатланиш ҳамда меҳнат қилиш ҳуқуқлари таъминланиши кутиляпти.

Ўзбекистон ичида паспорт ўрнига ID карта жорий этилиши, ҳозирги биопаспорт хорижга чиқиш паспорти ўрнини босиши мумкин

09/01/2018

Фуқароларнинг хорижга чиқиш тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Лойиҳага кўра, паспорт тизими бўйича янги тартиб 2018 йил 1 июлдан кучга кириши белгиланган.

Норқобил Жалилов: «Чет элда биздагидек етти пуштигача сўраб-нетишмайди, дуч келган жойда «прописканг борми?» деяверишмайди...»

07/01/2018

«XXI asr» ижтимоий-сиёсий газетасининг сайтида газета Бош муҳаррири Норқобил Жалиловнинг «Фурсат ғаниматдир...» номли мақоласи эълон қилинди. Тажрибали журналист Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 22 декабридаги Олий Мажлис палаталарига тақдим этган мурожаатномасига ўз муносабатини билдириш асносида журналистика соҳасида ечимини кутаётган масалалар ҳақидаям тўхталиб ўтди.

Доимий прописка қиладиган ташкилотлар: биттага камайди ва биттага кўпайди

30/12/2017

Пойтахт ёки пойтахт вилоятида кўчмас мулк сотиб олиш ҳуқуқи 11-бандга асосан прописка қилинганларда лавозимда камида 3 йил бўлгандан кейин вужудга келади.

пропискасизлар Тошкент шаҳридан уй сотиб олса бўладими?

27/12/2017

«Ҳозирги кунда давлат қураётган уйдан ипотекага уй олиб, уни тўлаш имкониятига эгаман. Аммо хусусий ташкилотлар қурган уйдан олсам, ойига жуда катта сумма тўлашга тўғри келаркан. Бюджет ташкилотида ишлайман. Пропискам йўқ. Давлат қураётган уйлар учун ипотека кредитини олсам бўладими?»

Яна прописка масаласи. Бу сафар Тошкентга прописка қилиш тартиби анча соддалаштирилди

24/12/2017

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибига фуқароларга қулайлик яратишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.

Тошкент шаҳрига неча марта вақтинчалик пропискага қўйилгач, доимий рўйхатга ўтиш мумкин?

23/12/2017

Шунингдек, энг кўп учрайдиган «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бир неча марта вақтинчалик пропискага қўйилгач, доимий рўйхатга ўтиш мумкинми?», деган саволга ҳам ойдинлик киритилди.

Иқтисодий ўсишга тўғаноқ бўлаётган икки муаммо: интернет ҳамда вақтинчалик прописка

23/12/2017

Аммо Президент ўз маърузасида иқтисодиётнинг ўсишига реал тўсиқ бўлаётган икки масалани айтиб ўтса керак, деб ўйлагандим. Афсуски, бу масалалар тилга олинмади. Бу икки муаммонинг бири интернет сифати ва тезлигининг пастлиги, нархларининг юқорилиги бўлса, иккинчиси вақтинчалик прописка масаласи билан боғлиқ.