Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2 минг 528 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигини олди

2 минг 528 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигини олди

Фото: «Xabar.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида фуқароларнинг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида прописка ва виза беришдаги қийинчиликлар бартараф этилганини айтиб ўтди.

Қайд этилишича, дунёдаги 39 та мамлакат фуқароларига виза бериш тартибининг соддалаштирилгани, электрон виза тизими жорий қилингани натижасида юртимизга бу йил қарийб 4 миллион хорижлик сайёҳ ташриф буюрди.

Caption

Шунингдек, узоқ йиллар мамлакатимизда истиқомат қилиб, жамият равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ва биз билан ватандош бўлишни орзу қилган 2 минг 528 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг