Ўзбекистонликлар учун Хитойга 30 кунлик визасиз режим жорий қилинди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ўзаро визадан озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим (Ченду, 2024 йил 1 декабр) кучга кириши учун давлат ички процедуралари тугалланди.
Кўрсатилган халқаро шартноманинг қоидаларига биноан, Битим 2025 йил 1 июндан эътиборан кучга киради.
Битим Ўзбекистон ва Хитой фуқароларининг икки давлат ҳудудига ўзаро визасиз сафарларига доир масалаларни тартибга солади.
Битимга мувофиқ, Томонлар давлатлари фуқаролари икки давлат ҳудудларига кириш, ундан чиқиш ёки транзит қилиш учун ҳар бир алоҳида бўлиш муддати 30 кундан ошмайдиган муддатда ва ҳар қандай 180 кунлик давр ичида жами 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда виза талабларидан озод қилинади.
Бунда Томонларнинг давлатлари ҳудудига ҳар бир кириш ва бўлиш муддати 30 кундан ошмаслиги лозим.
Агар фуқаролар 30 кундан ортиқ қолишлари керак бўлса, улар кириш визасини олдиндан олишлари лозим.
Визасиз режим меҳнат фаолияти, ўқиш ва медиа фаолияти билан шуғулланиш, шунингдек, бошқа Томон ваколатли органларининг олдиндан розилигини талаб қиладиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Кўрсатилган Битим ХХРнинг Гонгконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудларига ташриф буюришга нисбатан амал қилмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter