Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ягона портал орқали Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга кириш имкони яратилди

Ягона портал орқали Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга кириш имкони яратилди

Инсон ҳаётий сабабларга кўра янги яшаш жойига кўчиб ўтиши ва ҳар кўчганида у доимий рўйхатга олиш учун миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига боришига тўғри келади.

Эндиликда фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш учун Ягона порталдаги (my.gov.uz) «Фуқаролик» туркумига ўтсангиз, бас.

Мазкур хизмат орқали кўчмас мулк объектига эгалик ҳуқуқи бир шахсга тегишли бўлган объектларга доимий рўйхатга туриш мумкин. Хизматдан қуйидаги тоифалардаги фуқаролар фойдаланишлари мумкин:

1) Қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга.

2) Тошкент шаҳрида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар — улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.

3) Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар — улар Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.

Хизмат автоматлаштирилган ва 1 иш кунида тақдим этилади.

Хизматни тақдим этиш нархи – БҲМнинг 2%, Ягона портал орқали хизмат кўрсатилганда эса дастлабки нархдан 10% арзондир.

Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш хизматидан фойдаланиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/uz/service/view/363

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг