Энди ишга қабул қилишда прописка талаб қилинмайди
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Қонун билан киритилган ўзгартиришларга асосан, ишга қабул қилишда эндиликда прописка талаб қилинмайди. Бу ҳақда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Меҳнат кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдан вақтинча ёки доимий пропискасиз яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилганлик учун иш берувчини маъмурий жавобгарликка тортишга асос бўлувчи 223-2-модда чиқариб ташланди.
Худди шундай, Меҳнат кодексидан ҳам ишга кираётган шахс вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган бўлса ишга қабул қилишни рад этиш мумкинлиги ҳақидаги қоида чиқариб ташланди.
Шунингдек, ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги белгиланди (бунинг учун 18 ёшга қадар паспорт олиш керак).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter