Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Прописка» сўзи қонунчиликдан бутунлай «ўчирилади»

«Прописка» сўзи қонунчиликдан бутунлай «ўчирилади»

Фото: «Xabar.uz»

Олий Мажлис Сенатининг 23-ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур қонунни қабул қилишдан мақсад шахсий ҳужжатлари билан боғлиқ муносабатларда мавжуд муаммо ва камчиликларни, шунингдек, доимий прописка билан боғлиқ муносабатларни тартибга соладиган қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларни бартараф этиш, амалда бўлган биометрик паспорт билан боғлиқ янги ҳуқуқий муносабатлар жорий қилингани боис қонунчиликни такомиллаштиришдан иборат.

Таъкидланишича, бугунги кунда «прописка» сўзи маънан эскирган ва ушбу атама фуқаролар онгида «тўсқинлик қилувчи», «эркинликни чекловчи» деган тушунчаларни келтириб чиқармоқда. Шу муносабат билан, қонун ҳужжатлардаги «доимий прописка қилиш» ва «турган жойи бўйича ҳисобга олиш» тушунчаларини «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» ва «вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» тушунчаларига алмаштирилмоқда.

Шунингдек, қонун билан Ўзбекистон президенти қарорига асосан хорижга чиқиш биометрик паспорти жорий қилингани сабабли қонунчиликка тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, бир қатор қонунларга биометрик паспортга оид ишлатилаётган тушунчалар келгусида идентификация ID-картаси билан қўлланилиши сабабли идентификация ID-картаси тушунчаси киритиш белгиланмоқда.

Қонун қабул қилиниши натижасида ҳуқуқни қўллаш амалиётида «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш» нормаларининг бир хилда бўлиши ҳамда бир хил кўринишда қўлланилишига, идентификация ID-картасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тушунчалар ва ҳуқуқий қоидалар мослаштирилишига эришилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг