Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳаётимизда одатий ҳолга айланган таҳқирлаш саҳнасини кўришдан чарчадим — Прописка тизими ҳақида

Ҳаётимизда одатий ҳолга айланган таҳқирлаш саҳнасини кўришдан чарчадим — Прописка тизими ҳақида

Фото: akipress.org

Бугун мен шаҳар марказида милиция ходимлари тўда бўлиб етти озғин эркакларни қувиб чиқарганига гувоҳ бўлдим. Кўринишидан, вилоятлик қурувчилар. Қотмадан келган, ёмон кийинган, қўлларида лаш-лушлари солинган эски пакетларни тортқилаб кетишарди. Қўрққан нигоҳлар остидан қараб, бошини айб билан елкаларига қисиб, ҳатто қаршилик кўрсата олмасдилар. Прописка масаласи. Уларни тонировкаланган машинага солиб, қаергадур олиб кетишди.

Мен ҳаётимиздаги одатий ҳолга айланган ушбу таҳқирлаш саҳнасини кўришдан чарчаганимни тушундим.

Бизда қуллик прописка тизими мавжуд экан, ҳар доим табақаланиш ва чексиз пора олиш имкониятлари қолаверади. Прописка тизими 29 йил давомида вилоятлардан келган ватандошларимизнинг суякларини синдириб бораётган қанақадир бизнес машинага ўхшайди.

Мен, аёл ва илғор фуқаро сифатида, прописка тизимига қаршиман. Уни бир марта ва бутунлай энг юқори минбарлардан бекор қилиш керак. Норматив ҳужжатлар лойиҳаларини Ички ишлар вазирлиги эмас, балки президент администрацияси ёзиши керак.

Кейинги қадам бекор қилинган давлат буюртмасидан пахта ва буғдой учун ажратилган ерларни вилоятлар аҳолисига тақсимланиши бўлиши керак. Эгалик ҳуқуқи билан, албатта. Ерсиз деҳқонлар даврини тугатиш вақти келди. Ерни севадиган ва унга ғамхўрлик қилишга тайёр бўлганларга участкаларни беринг. Шундай қилиб, Россияда кезиб юрган ўғиллар, оталар ва эрлар бўш қишлоқларга қайтарилади. У олис қишлоқларда узоқ вақтдан бери тобут кўтарадиган ҳеч ким қолмади-ку ахир.

Сиёсий технологларни чақиринг, пропискани бекор қилиш ва «Миллий ғурур» шиори остида ер ҳуқуқини тақсимлаш бўйича миллий дастурни ишга туширинг. Мана шу оддий ўзбекнинг орзуси. GM машинаси эмас, тонировка ёки палов ҳам эмас. Aйнан Конституцияни бузадиган таҳқирловчи қоидаларнинг бекор қилиниши.

Сизлардан жуда илтимос қиламан. Нуқтани қўйинг. Биз мамлакат раҳбариятининг эзгу ниятларига ишонамиз. Биз тегишли чораларни кутмоқдамиз.

Азиза Умарова

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг