Саъдулла Ҳаким: «Вилоятдан келиб ишлаётган ижодкорларнинг прописка масаласи ҳал қилинади»
Бугун, 17 июль куни Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг IV конференцияси ўтказилди. Унда уюшма бошқарувининг 2014-2019 йиллардаги фаолияти ва келгусидаги асосий йўналишлари кўриб чиқилди.
Ушбу конференцияда бошқа масалалар қатори журналистларнинг касб этикаси кодекси ва низоми лойиҳалари муҳокамага қўйилди.
Шунингдек уюшма раиси Саъдулла Ҳакимов вилоятдан келиб ишлаётган ижодкорларнинг прописка масаласига эътибор қаратган. Унинг айтишича, уюшмага Тошкент шаҳридан доимий рўйхатдан ўтиш ваколати берилишига эришиш мақсад қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter