Адлия вазири: «Прописка масаласи яқин келажакда узил-кесил ҳал бўлади»
25 январь куни Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессияси ўтказилди.
Унда иштирок этган адлия вазири Русланбек Давлетов прописка масаласига тўхталиб, бу «муаммо яқин орада узил-кесил ҳал бўлиши»ни таъкидлади.
«Прописка» паспортдаги кичкинагина штамп бўлса ҳам, Президентимиз айтганидек, у йиллар давомида халқимизнинг оёғида кишан бўлиб келди. Оҳирги икки-уч йил ичида «прописка» билан боғлиқ бўлган муносабатларда енгиликлар кузатиш мумкин. Масалан, яқинда қабул қилинган қонунга асосан, «прописка»сиз ишга олинган ҳолатда мавжуд маъмурий жавобгарлик олиб ташланди. Аввал иш бирувчи жарима тўлашга мажмур бўлган. Эр-хотиннинг камида бир йил биргаликда яшаётганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш талаби бор эди у ҳам бекор қилинди.
Ушбу йўналишдаги ишлар изчил давом этмоқда. Куни кеча Президентимиз жуда катта масала сифатида парламентга, ҳукуматга хорижий тажрибани эътиборга олиб, шу соҳани ислоҳ қилишни айтдилар. Хорижий тажриба қанақа? Мисол учун, Европа иттифоқини асосий тўртда принципи бор. Бу товар, капитал, хизматлар ва меҳнат ресурсларини эркин ҳаракатлануви. Яъни, муаммони ечиш эркин касб танлаш, меҳнат бозорини шакллантириш, урбанизация жараёнлари билан боғлиқ. Ўйлайманки, яқин келажакда бу масала узил-кесил ҳал бўлади» деди адлия вазири.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида «прописка туфайли Ўзбекистон 30 йил давомида ўз фуқаролари оёғига кишан уриб келганини» таъкидлаб ўтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter