Яна бир ташкилот Тошкент шаҳрида доимий прописка қилиш ҳуқуқини олди

Ўрмон хўжалиги қўмитасида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди.
Ҳукуматнинг 2018 йил 2 июндаги қарори билан Ўрмон хўжалиги қўмитаси раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.
Эслатиб ўтамиз рўйхатда шу пайтгача 65 та ташкилот мавжуд эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter