Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат хизматлари марказларида прописка қилиш хизматлари кўрсатилиши мумкин

Давлат хизматлари марказларида прописка қилиш хизматлари кўрсатилиши мумкин

«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳасига фуқароларга паспорт хизмати кўрсатиш тизимини соддалаштириш масаласи ҳам киритилган.

Қайд этилишича, бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Лойиҳада:

  • туман, шаҳар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларидаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларини турган жойи бўйича ҳисобга олиш, Ўзбекистон Республикасининг бошқа вилоятларидан келган фуқароларини доимий прописка қилиш ҳамда ҳудуд ичида бир манзилдан иккинчи манзилга ўтган фуқароларини доимий прописка қилиш хизматларини уларнинг яшаб турган жойларига яқин бўлган туман, шаҳар ички ишлар бўлимларида амалга оширишни йўлга қўйиш;
  • ушбу хизматларни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги томонидан ҳам амалга оширилиши назарда тутилади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг