«Прописка»дан халос бўлиш бизга нима беради?
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қонун қабул қилиниши «прописка» тизимидан халос бўлишдаги илғор қадам ҳисобланиб, қуйидагиларга олиб келади:
— Тошкент шаҳрида «яширин» тарзда истиқомат қилаётган фуқаролар қонуний тарзда мол-мулк сотиб олишади ва коррупциоген ҳолатлар бартараф этилади (163,3 мингта вақтинча рўйхатга олинган шахсларнинг аксариятида уй-жой бировнинг номига расмийлаштирилган);
(2012–2019 йилларда Тошкент шаҳрида жами 219 604 нафар, Тошкент вилоятида 76 912 нафар фуқаролар прописка қилинган)
— фуқароларнинг эркин кўчиб юриш ва хусусий мулк соҳасидаги конституциявий ҳуқуқлари таъминланади;
— вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш муддати 1 йилдан 5 йилгача узайтирилиши ҳамда фуқароларни ўз хоҳиши билан рўйхатдан ўтишга ундайдиган механизмларнинг яратилиши – вақтинча турган жойи ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан туриш ўртасидаги фарқни олиб ташлашга кўмаклашади;
— ҳужжатларни йиғишга кетадиган ўртача 3 кун, идоралар ўртасидаги оворагарчиликларга барҳам берилади;
— «Ягона дарча» тамойилининг киритилиши натижасида ички ишлар органларига 1 марта (олдин 2 марта) борилади, мудофаа (олдин 2 марта) ҳамда кадастр (олдин 1 марта) бўлимларига бориш эса умуман зарурат бўлмайди;
рўйхатга олишнинг электрон тизими яратилади ва идораларнинг тегишли электрон базалари шаклланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter