Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прописка ҳақида гапиришса, ўша воқеани эслайман...

Прописка ҳақида гапиришса, ўша воқеани эслайман...

Foto: «UzNews»

Ўз вақтида (Каримов тирик пайтларда) прописка ҳақида энг кўп ёзганлардан бири эдим. Ҳатто Ўзбекистонда ҳақиқий демократия бўлса прописка тўғрисидаги қонунни қабул қилган депутатларни ёппасига судга бераман, дегандим ҳам.

Ўзимни бу адолатсиз тизимдан азият чекканлардан деб ҳисоблардим. Чунки прописка сабабли ишдан — «Маърифат» газетасидан ҳайдалганман. Ижарада турган уйда кечалари зал чироғини ёқмасдик, эшик тақиллатилса очмасдик. Кўчада бемалол юра олмасдик...

Пропискага қўйиш деярли имконсиз, ҳатто бутунлай тўхтатилган вақтлар эди. Бир куни эшик тақиллади,табиийки ё маҳалладан ёки «учаскавой» келгандир, деб эшикни очмай ўтиравердик ичкари хонада.

Бир вақт эшик ортидан дрел овози эшитилди. Мен перфораторда эшикни бузишаяпти, деб ўйлаб ваҳима билан эшикка югурдим. Эшикни важоҳат билан очиб қарасам... Юқори қаватда турадиган ўқувчим подъездга чироқ ўрнатаётган экан.

Мендан дрел симини уйингизга улаб ишлатсам бўладими, деб сўрамоқчи бўлиб эшикни тақиллатган экан. Эшик очилмагач тепадан сим тушириб ишлаётган экан. Ҳар сафар прописка ҳақида гапиришганида шу воқеани эслайман.

Санжар Саид

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг