Тошкент шаҳрига неча марта вақтинчалик пропискага қўйилгач, доимий рўйхатга ўтиш мумкин?

Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида пропискага қўйиш мавзуси шу қадар оммабоп ва муҳокамага бойки, бу ҳақда соатлаб тортишиш мумкин. Кимдир аслида прописка умуман керакмас, деса, бошқа биров прописканинг афзалликларидан ваъз ўқийди.
Шунингдек, энг кўп учрайдиган «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бир неча марта вақтинчалик пропискага қўйилгач, доимий рўйхатга ўтиш мумкинми?», деган саволга ҳам ойдинлик киритилди.
Ҳуқуқшунос Мирзааҳрор Ҳасановнинг таъкидлашича, прописка масаласи Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги қарорига асосан, фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ амалга оширилади. Рўйхатда назарда тутилмаган шахслар тоифаси Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди. Демак, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида неча марта вақтинчалик прописка қилинганидан қатъи назар, Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилинмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter