Тошкентдан прописка берадиган ташкилотлар биттага ортди
Аввалроқ Ўзбекистон Президенти қарори билан Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ташкил этилгани ҳақда хабар берган эдик.
Қарорда қайд этилишича, мазкур агентлик Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter