Онлайн сотилган моноблок нуқсонли бўлиб чиқди
Рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармасига Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан нуқсонли товардан норози бўлиб йўллаган мурожаати келиб тушган.
Энди истеъмол учун хавфли маҳсулотларни ишлаб чиқарганлар 12 йилгача қамалади
Жиноят кодексига айни мазмундаги ўзгартириш киритилган.
«Туя гўштини еган» 360 миллионлик автомобил
Аммо автомобил ўз вақтида етказиб берилмаган.
«Қорасини кўрсатмаган» «Дамас»: МЧЖ маънавий зарарга тортилди
Мурожаатни ўрганиш натижаси юзасидан истеъмолчиларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундиришни сўраб фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туман судига даъво аризаси киритилди.
Мол гўштига талаб кескин пасайди — Bloomberg
Мол гўштига талаб асосан кўп истеъмол қилинадиган мамлакатларда камаймоқда.
Қарздорлар ўчирилади — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ истеъмолчиларни огоҳлантирди
Қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан узилади.
«истеъмолчи сифатида ҳуқуқим бузилди, қаерга мурожаат қилай?» (видео)
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси бош мутахассиси Саид Бобурхон Жўраев «Xabar.uz» саволларига жавоб берди.
истеъмолчилар агентлиги нохуш статистика тақдим этди
Агентликка жорий йил ўтган даври мобайнида истеъмолчилардан 20 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган, шундан 35 фоизи — сотиб олинган маҳсулот ёки кўрсатилган хизмат сифати билан боғлиқ.
Баллондаги суюлтирилган газни тарозида ўлчаб олишга ҳақлисиз
Истеъмолчи суюлтирилган газ баллонларини қабул қилишда унинг оғирлигини ўлчаб берилишини талаб қилишга ҳақли.
Камбағалликнинг янги чегараси белгиланди
2021 йилда республиканинг барча ҳудудларида 10,6 минг уй хўжаликлари ўртасида ўтказилган кузатув натижалари асосида минимал истеъмол харажатлари қиймати ҳисобланди.
Омбудсман аралашувидан сўнг янги машина сотиб олган истеъмолчининг мурожаати ҳал этилди
Янги автомобиль техник ходимлар томонидан кўрикдан ўтказилаётган вақтда қисқа туташув содир бўлиб, унинг баъзи симлари эриб кетган.
истеъмолчилар кўпроқ қайси соҳалар юзасидан шикоят йўллашмоқда?
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига 2021 йилнинг 1-чорагида фуқаро (истеъмолчи)лардан жами 2889 та мурожаатлар келиб тушган.
Бухорода 156 миллион сўмдан ортиқ авиачипта пули мижозларга қайтарилди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси истеъмолчилар фойдасига 156 миллион сўмдан ортиқ авиачипталар пулини ундириб берди.
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фуқароларга мурожаат қилди
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Янги йил арафасида байрам совғаларини тўғри танлаш учун қуйидаги бир нечта маслаҳатларни тақдим этди.
Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси судга берилди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонасини судга берди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар берди.
Бир «Hyundai» изидан: на пулдан, на машинадан дарак бор...
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига келувчи энг кўп мурожаатлар сони автомашиналар билан боғлиқ.
Қашқадарёда уч йил деганда истеъмолчининг 462 миллион сўм маблағи қайтариб берилди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қашқадарё бирлашмасига Нишон туманида яшовчи фуқаро Келдияр Эшқобилов томонидан ёзма мурожаат қелиб тушган.
истеъмолчилар кайфияти индекси эълон қилинди (сентябрь)
Индекс 0 дан 200 гача интервалда бўлиб, унинг 100 дан баланд бўлиши аҳоли орасида иқтисодиётда оптимистик кутилмаларнинг кучлилигини англатади.
Суд вазифасини бажарди, МИБ-чи?
Оддийгина кўринган масала шунчалар «тагига олиши» мумкинми?! Суд ҳужжати чиққанидан кейин ҳам вазият ўзгармагани-чи? Бунинг замирида қандай омиллар ётибди?
Норози истеъмолчи «юқори»га мурожаат йўллади ва...
Сўнги йилларда истеъмолчиларнинг мототранспорт воситаларига бўлган талаби бир неча баробар ўсди. Сабаби ушбу техника воситалари кам ёқилғи сарфлаш билан бир қаторда, «устага иш қолдирмайдиган» камхарж.
Носоз маиший техника сотиб олган фуқароларга ёрдам берилди
Истеъмолчилар федерация носоз моллар сотиб олган фуқароларга ёрдам беришда давом этмоқда.
Ўзбекистон бозорларидаги нарх-наво хусусида маълумот берилди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси нарх-навони ўрганди.
Ичма-ич (матрёшка) қилиб олиб келинган автомобиль шиналарни сотиб олиш канчалик тўғри? (видео)
Ўзбекистон автомобиль ва эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқарибгина қолмай яна кўп миқдорда импорт қилади.
Навоийда истеъмолчи катта пулга «тушди». Сўнгра...
Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг биносида фуқаро Ризо Муртазаев иши бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди.
Карантин вақтида фуқаролар энг кўп қайси соҳадан шикоят қилгани маълум бўлди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси карантин давомида фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар статистикасини эълон қилди.
истеъмолчиларнинг кайфияти индекси яратилади
Ўзбекистонда коронавируснинг аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатига таъсири жараёнларини, шу жумладан коронавирус таъсирини юмшатиш бўйича кўрилаётган чораларнинг таъсирини баҳолаш бўйича тадқиқотлар амалга оширилмоқда.
Сиз сотиб олган телевизор бузуқ чиқди. Нима қила оласиз?
Баъзан янги сотиб олинган маҳсулот бузуқ ёки яроқсиз бўлиб чиқиши мумкин. Бундай вақтларда истеъмолчида қандай ҳуқуқ бўлади.
Ипотека-банк ва Агробанк жаримага тортилди
Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига келиб тушаётган мурожаатларнинг таҳлили айрим банклар томонидан мижозларга банк хизматларини кўрсатишда қонунчилик талабларига риоя этмаслик ҳолатлари мавжудлигини кўрсатмоқда.
Бухорода истеъмолчига 1.300.000 сўм қайтарилди
Бухоро вилояти, Олот туманида истиқомат қилувчи Ш.Гасонова «ҳар бир бека орзуси» —кир ювиш машинаси харид қилиш мақсадида маиший техника дўконига ташриф буюриб, «Artel» ёрлиғи остида ишлаб чиқарилган кир ювиш машинасини танлайди.
Кечиккан «Gentra» эгасига етказилди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманидан мурожаат келиб тушди.
«Кафил шоу» кўрсатувида «Tracker» ютган фуқарога ютуқ берилмаган
Миллий телеканалларимизда эфирга узатиладиган турли ўйинлар, ток шоу кўрсатувларда қимматбаҳо совринларни қўлга киритаётган юртдошларимизни кўриб, кузатмоқдамиз. Уй, машина... Бу каби совринларни қўлга киритганларга кўпчилик ҳавас ила боқишади.
Гўшт нархи ошмоқда. Муаммо илдизи нимада?
Инсоннинг яшаш учун турли эҳтиёжлари мавжуд. Эҳтиёжларнинг энг аввалида эса овқатланиш масаласи туради.
Сифатсиз бўёқ сабаб янги «Lasetti»нинг эшиклари алмаштирилди
Косон тумани Шербек маҳалласида яшовчи Рўзиқул Расулов «АS-Қашқадарё servis» автосалони билан 2018 йил 28 ноябрда тузилган шартномага асосан 128 679 875 сўм тўлаб сотиб олинган «Lasetti» русумли автомашинанинг сифатсизлигидан норози бўлиб, Қарши шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат этган.
Автосалон машинани кечиктиргани учун фуқарога 12 миллион сўм тўлади
«Дамас» жуда рўзғорбоп машина-да! Соҳибжон анчадан бери уни ҳарид қилишни орзу қиларди. Ҳам хонадонига, ҳам ишига асқотади.
Федерация Навоийда алданган аёлга ёрдам берди
2019 йил 5 август куни Навоий шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Гулбахор Рашидова ёзма мурожаат қилди.
Янги ҳисоблагич одатдагидан кўп «ток еяпти»ми? Антимонопол қўмита суриштирув бошлади
Хонадонларга ўрнатилаётган янги электр ҳисоблагичлар аввалгиларига қараганда 2,5 баравар кўп электр энергиясини сарфлаши ҳақида истеъмолчилардан эътирозлар тушаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Наманганда янги намунавий уй яшашга яроқсиз бўлиб чиқди
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига Наманган вилояти Чортоқ туманида яшовчи Қосимов Азамат ёзма мурожаат этган.
Статистика. Ўзбекистон истеъмолчилари қайси соҳалардан қаттиқ норози?
Маълумотларга кўра биргина 2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига ва унинг ҳудудий бўлинмаларига фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар сони жами 6014 та бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 3 103 таси оғзаки, 2 221 таси ёзма, 690 таси эса электрон шаклда юборилган.
1 миллиард сўмдан зиёдга сотиб олинган уй яроқсиз чиқди. Сўнг...
13 май куни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Тошкент шаҳар худий бирлашмасига фуқаро Акрамов Даврон мурожаат қилди.
Учар тадбиркордан «Нексия» учун тўланган пул қайтариб олинди
Бухоролик Шохиддин Ахмедов истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига ариза ёзиб, ўзини анчадан буён қийнаётган муаммо юзасидан мурожаат қилди.
Сув йўқ, жўмрак йўқ, аммо қарздорлик бор...
Қува туман «Пахтакор» МФЙ «Ўзбек» кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилишди.
«Damas»га тўлов қилиб, чув тушган фуқаронинг пули ундириб берилди
Мурожаатнинг қисқача мазмуни қуйидагича: фуқаро Фарғона шаҳридаги «Умид савдо файз инвест» масъулияти чекланган жамияти билан 2018 йилда шартнома тузиб, «Damas» 3 DLX автомашинасини буюртма қилган.
Қалбаки тақинчоқ сотиб олиб, чув тушган аёлнинг ҳуқуқи тикланди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро Дилноза Сафаровадан Ўзбекистон Республикаси президентининг виртуал қабулхонаси орқали қилинган мурожаат келиб тушди.
Автомобил вақтида етказиб берилмаса, пули қайтариладими?
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи фуқаро Илҳом Боймуродов «Ориент Авто Лизинг» корхонаси хизматидан норози экани ҳақида мурожаат қилди.
«Ижтимоий кўмак» акциясида аҳолининг 85 миллион сўмлик коммунал қарзи тўлаб берилди
Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Фарғонада 11 миллион сўмлик сифатсиз шифер сотиб олган истеъмолчининг пули қайтарилди
Яйпан шаҳрида яшовчи Н.Х. Қўқон шаҳрида фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркор Ё.Тожиматовга қарашли қурилиш моллари дўконидан жами 350 дона, умумий нархи 11 185 000 (ўн бир миллион бир юз саксон беш минг) сўмга шифер сотиб олади.
Касбида фуқаронинг электрдан 44 миллион сўм қарздорлиги бекор қилинди
Касби туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига фуқаро Карим Очилов электр таъминоти корхонаси томонидан расмийлаштирилган далолатномага асосан қўлланилган жарима асоссиз эканлигидан норози бўлиб мурожаат қилди.
«Пули тўланган...аммо маҳсулотдан дарак йўқ»
Навоий вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациялари, Кармана туман жамиятига 2019 йил 18 апрелда Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро Анвар Жўраев оғзаки мурожаат қилган.
Бухорода 10 миллион сўмга «тушган» истеъмолчининг пули қайтарилди
Қоровулбозор туманида яшовчи Нодир Раҳимов Ғиждувон туманида фаолият кўрсатувчи тадбиркор Савриев Александр Искандаровичдан 2017 йилда 10 000 000 (ўн миллион) сўмга иситиш қозони сотиб олган.
Кечиккан автомобил учун автосалондан мижозга 10 миллион сўм ундириб берилди
Бухоро тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Вобкент туманида яшовчи фуқаро Наврўзов Саъдуллодан мурожаат келиб тушди.