Қалбаки тақинчоқ сотиб олиб, чув тушган аёлнинг ҳуқуқи тикланди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро Дилноза Сафаровадан Ўзбекистон Республикаси президентининг виртуал қабулхонаси орқали қилинган мурожаат келиб тушди.
Одатда бриллиант қимматбаҳо тақинчоқлар ҳамиша ҳам ҳақиқий бўлиб чиқмайди. Сабаби айрим қўштирноқ ичидаги заргар ёки тадбиркорлар мўмай пул топиш мақсадида, истеъмолчиларни чув тушириш орқали сохта бриллиант тақинчоқларни сотишдан ҳам тап тортишмайди. Ғиждувон туманида ана шундай ҳолат кайд этилган.
Сафарова Ғиждувон туман тилла тақинчоқлар бозори растасидан 4 200 000 сумга бриллиант кўзли узук сотиб олади. Уни уйига олиб борганда не кўз билан кўрсаким, ушбу бриллиант кўзли тақинчоқ сохта бўлиб чиқади. Сотувчига мурожаат қилганида, у тақинчоқ сохта эканлигини тан олмайди ва пулни қайтариб бермаслигини айтади.
Вазият Федерация мутахассислари томонидан ўрганилганда, истеъмолчи чиндан ҳақ эканлиги узук сохта эканлиги аниқланади. Истеъмолчи Дилноза Сафарованинг 4 200 000 сўм пули тўлиқ қайтариб олиб берилди ва тадбиркорга нисбатан қонун доисрасида тегишли далолатнома хужжатлари расмийлаштирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter