Кечиккан «Gentra» эгасига етказилди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманидан мурожаат келиб тушди.
Аризачи Худойберди Мустафоев Қарши шаҳридаги «Ас-Қашқадарё сервис» хизмати томонидан «Gentra» автомашинаси учун 115.679.409 сўм тўлов қилиб, шартнома тузган. Шартномада келтирилган муддатдан анча вақт ўтиб кетаётган бўлсада, унга авто улови етказиб берилмаётганлигидан қаттиқ норози бўлган.
Ушбу вазият Қарши шаҳар ижро этувчи аппарати ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. Фуқаронинг қонуний ҳуқуқлари автосалон ходимларига тушунтирилди. Натижада қисқа фурсатда Худойберди Мустафоевга «Gentra» автомашинаси етказиб берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter