Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда истеъмолчи катта пулга «тушди». Сўнгра...

Навоийда истеъмолчи катта пулга «тушди». Сўнгра...

Фото:«Xabar.uz»

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг биносида фуқаро Ризо Муртазаев иши бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди.

Унда фуқаро (истеъмолчи) Р.Муртазаев 2018 йил сентябрь ойида Навоий шаҳрида жойлашган «Дархон» савдо мажмуасида жойлашган савдо дўконидан кафолат муддати 3 йилга деб берилган қиймати 10 000 000 сўмлик иситиш қурилмаси катёл, радиатор, газ редуктори, стабилизатор ва бошқа шунга ўхшаш тегишли ускуналарни харид қилган.

Аммо кафолат муддатининг иккинчи йилида яъни 2019 йил ноябрь ойида иситиш воситаси носоз ҳолга келиб қолганлигидан норози бўлган истеъмолчи савдо ходимига мурожаат қилиб, тегишли ускуналарни сифатлисига алмаштириб берилишини ёки уни таъмирлаб беришни сўраганида ходим иситиш қурилмасининг ички қисми носоз ҳолда эканлиги, агар таъмирлаб берилса барча сарф-ҳаражат истеъмолчи томонидан қопланишини айтган.

Р.Муртазаев савдо ходимининг рад жавобидан сўнг шаҳар жамиятига ёзма мурожаат қилиб ушбу масалада амалий ёрдам сўраган.

Навоий шаҳар жамияти томонидан истеъмолчи Р.Муртазаев манфаатини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Натижада Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг тегишли қарорига асосан савдо ходими томонидан иситиш қурилмаси янгисига алмаштириб берилди ва истеъмолчига етказилган маънавий зарар товон пули ҳам ундириб берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг