Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда болаларга истеъмолга яроқсиз гўшт берилаётгани аниқланди

Навоийда болаларга истеъмолга яроқсиз гўшт берилаётгани аниқланди

Навоий вилояти Нурота туманидаги умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида яратилган шарт-шароитлар ҳамда ўқувчилар ва тарбияланувчиларнинг соғлом овқатланиши ташкил этилишининг ҳолати жамоатчилик назорати тартибида ўрганилди.

Мазкур тадбир давомида мактаб ва боғчаларда таълим сифати, моддий-техник база, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши, овқатланиш сифати ва бошқа муҳим масалалар атрофлича таҳлил қилинди.

Ўрганишлар натижасида, айрим мактабгача таълим муассасаларида болалар учун ажратилган озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиш қоидаларига риоя қилинмаётгани аниқланди. Хусусан, айрим ташкилотларда гўшт маҳсулотларининг чорак қисми яроқсиз ҳолатда экани қайд этилди.

Ўрганиш ишлари  давом этмоқда, ўрганиш якунлари ва аниқланган камчиликлар  бўйича тегишли ташкилотларга расман маълумот тақдим этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг