Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истеъмолчилар кўпроқ қайси соҳалар юзасидан шикоят йўллашмоқда?

Истеъмолчилар кўпроқ қайси соҳалар юзасидан шикоят йўллашмоқда?

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига 2021 йилнинг 1-чорагида фуқаро (истеъмолчи)лардан жами 2889 та мурожаатлар келиб тушган. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди. 

Мазкур ариза ва шикоятларнинг 2674 таси яъни, 92,6 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 6 038 398 926 (олти миллиард ўттиз саккиз миллион уч юз тўқсон саккиз минг тўққиз юз йигирма олти) сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган.

Федерация томонидан, истеъмолчилардан тушган 14 та мурожаат асосида истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзлаб суд органларига даъво аризалари киритилиши ва ижобий ҳал этилиши натижасида 179 209 094 (бир юз етмиш тўққиз миллион икки юз тўққиз минг тўқсон тўрт) сўм моддий ва маънавий зарарлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилган.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари қайси соҳада кўпроқ бузилди?

Мурожаатларнинг 1109 таси (38,4 фоиз) савдо соҳасига;
357 таси (12,4 фоиз) газ таъминоти соҳасига;
338 таси (11,7 фоиз) электр таъминоти соҳасига;
145 таси (5,0 фоиз) сув таъминоти соҳасига;
109 таси (3,8 фоиз) коммунал хизмат соҳасига;
31 таси (1,1 фоиз) соғлиқни сақлаш соҳасига;
247 таси (8,5 фоиз) хизмат кўрсатиш (сервис) соҳасига;
113 таси (3,9 фоиз) транспорт соҳасига;
323 таси (11,2 фоиз) эса бошқа соҳаларга тўғри келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг