Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истеъмолчилар агентлиги нохуш статистика тақдим этди

Истеъмолчилар агентлиги нохуш статистика тақдим этди

Республика бўйлаб 64 та мониторинг кузатуви: 54 та ҳолатда (85 фоиз) маҳсулотларнинг қалбаки намуналари сотилаётгани аниқланди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳрухсор Тоғаева маълум қилди.

Агентликка жорий йил ўтган даври мобайнида истеъмолчилардан 20 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган, шундан 35 фоизи — сотиб олинган маҳсулот ёки кўрсатилган хизмат сифати билан боғлиқ.

Чакана савдо объектларида сотиладиган товарларнинг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларига мослигини текшириш учун 153 номдаги маҳсулотнинг назорат хариди амалга оширилди. Шундан 27 номдаги маҳсулот техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатларига мос эмаслиги аниқланди.

Хусусан, 12 та ҳолатда озиқ-овқат маҳсулотлари, 15 та ҳолатда ноозиқ-овқат маҳсулотлари тегишли лаборатория таҳлиллари натижалари асосида номувофиқ деб топилди. Аниқланган камчиликлар бартараф этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг