«Damas»га тўлов қилиб, чув тушган фуқаронинг пули ундириб берилди
Андижон вилоятида яшовчи М.Темиров Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига мурожаат қилди.
Мурожаатнинг қисқача мазмуни қуйидагича: М.Темиров 2018 йилда Фарғона шаҳридаги «Умид савдо файз инвест» масъулияти чекланган жамияти билан шартнома тузиб, «Damas» 3 DLX автомашинасини буюртма қилган.
Шартномага биноан МЧЖ ҳисоб рақамига 31 250 000 сўм бошланғич тўлов амалга оширилган. Аммо машинани оладиган фурсат келиб, ўтиб кетди ҳамки, қани автоуловдан дарак бўлса! Қатъий талабдан сўнг, МЧЖ бироз ён берди, аммо сўнг 40 кун ичида автомашина учун тўланган пул қайтариб берилишини зиммасига олиб, ўз ваъдасида турмади.
Федерация олиб борган ишлар натижада МЧЖ автомобиль учун тўланган бошланғич пул маблағини эгасига қайтариб беришга мажбур бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter