Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фуқароларга мурожаат қилди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фуқароларга мурожаат қилди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Янги йил арафасида байрам совғаларини тўғри танлаш учун қуйидаги бир нечта маслаҳатларни тақдим этди. 

Тегишли  ҳужжатларга эга бўлмаган, ёрлиқларида истеъмолчи учун маълумотлар тақдим этилмаган совғаларнинг сотилиши маън этилади.

Совға ўрамида истеъмолчилар учун қандай маълумотлар бўлиши керак?

- озиқ-овқат маҳсулотларининг номи, ишлаб чиқарилган санаси, сақлаш муддати.

-  Ўйинчоқ номи, ишлаб чиқарилган мамлакат номи, ўйинчоқ мўлжалланган боланинг энг кичик ёши, ишлаб чиқарилган санаси.

Тавсиялар:

- Совғаларни фақат уюшган савдо жойларида: дўконларда, савдо марказларида, расмий бозорлардан харид қилиниши лозим.

- Таркибида минимал  даражадаги озиқ-овқат қўшимчалари, консервантлар, ошпазлик ва қандолат ёғлари, соя маҳсулотлари, ароматизатор мавжуд бўлган маҳсулотларни харид қилиш  мақсадга мувофиқ.

 Ёдда тутинг: 

  • Совғаларнинг нархи баландлигига эмас, сифатига қараб харид қилинг.
  • Товарлар учун назорат касса чекини олишни унутманг.
  • Истеъмолчи сотувчидан янги йил совғасидаги товарларнинг сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатларни сўраш ҳуқуқига эга.
  • Совғалар  агар истеъмолга яроқсиз чиқса (яроқлилик муддати ўтган, сифатсизлиги аниқ белгилари билан, ўрамининг яхлитлигини бузган ҳолда) истеъмолчи уни қайтариб бериши ёки сифатлисига алмаштириши мумкин.

Агар сизда  янги йил совғаларининг сифати ва уларни сотиш пайтида ҳуқуқларингиз бузилиши ҳақида саволларингиз бўлса Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг 1159 қисқа рақами  ва consumer.uz веб-сайтига мурожаат қилишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг