Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сифатсиз бўёқ сабаб янги «Lasetti»нинг эшиклари алмаштирилди

Сифатсиз бўёқ сабаб янги «Lasetti»нинг эшиклари алмаштирилди

Фото: «autostrada.uz»

Косон тумани Шербек маҳалласида яшовчи Рўзиқул Расулов «АS-Қашқадарё servis» автосалони билан 2018 йил 28 ноябрда  тузилган  шартномага  асосан 128 679 875 сўм тўлаб сотиб олинган «Lasetti» русумли автомашинанинг сифатсизлигидан норози бўлиб, Қарши шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат этган.

Мурожаатда қайд этилишича, янги автомашина сотиб олинганидан сўнг бор йўғи 9500 километр  масофани босиб ўтган, автосалон томонидан эса 20 000 километр масофогача бенуқсон ишлашига кафолат берилган. Бироқ автомашинани ювиш жараёнида олд капот ва орқа ён эшикларида  бўёқ кўчиш ҳолатлари кузатилган ва бу «Lasetti»ни сифатсиз ҳолатга келтирган.

Ушбу мурожаат федерация ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди ва Рўзиқул Расуловнинг шикояти асосли эканлиги кузатилди ва мутахассислар иштирокида автомашинадаги нуқсонлар далолатнома асосида расмийлаштирилди. Яъни, янги автомашинанинг олд капоти ва орқа ён эшикларида сезиларли даражада ранги кўчиб тушганлиги аниқланди.

Мазкур мурожаат бўйича истеъмолчининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида «UzAvto Motors» АЖга автомашинадаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан мурожаат билан чиқилди. Ишлаб чиқарувчи томонидан «Lasetti»нинг бўёқлари кўчиб, сифатсиз ҳолга келиб қолган олд капоти ва орқа ён эшиклари янгисига алмаштириб берилиши таъминланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг