Бир «Hyundai» изидан: на пулдан, на машинадан дарак бор...
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига келувчи энг кўп мурожаатлар сони автомашиналар билан боғлиқ. Шундай ҳодисалардан бири жорий йилнинг август ойида содир бўлди.
Фуқаро Дадаев Мансур «Hyundai» автомобилини харид қилиш мақсадида Бухоро шаҳрида фаолият кўрсатаётган «Аллегро-Текс» МЧЖга мурожаат қилади. Сўнгра 100 миллион сўм тўловни амалга оширгач, келишувга асосан 7 кун ичида етказиб берилиши керак бўлган автомобилини кута бошлайди. Аммо бахтга қарши, айтилган муддатда автомобилдан дарак бўлмаган.
Шартнома шартлари бузилгандан сўнг истеъмолчи тўловни қайтаришларини сўраб, автосалон маъмуриятига шикоят қилади. Аммо ҳеч қандай ечим бўлмагач, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қолдиради.
Федерация ходимлари аралашуви билан ҳолат қисқа фурсатда ўрганилиб, истеъмолчи фойдасига 100 миллион сўм тўлов тўлиқ қайтариб олиб берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter