Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Пули тўланган...аммо маҳсулотдан дарак йўқ»

«Пули тўланган...аммо маҳсулотдан дарак йўқ»

Фото:«Xabar.uz»

Навоий вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациялари, Кармана туман жамиятига 2019 йил 18 апрелда Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро Анвар Жўраев оғзаки мурожаат қилган.

У ўз мурожаатида маълум қилишича, 2018 йил август ойида «РИВЕР ГРАНД» корхонасига буғдой ёрмаси олиш учун 7 900 000 сўм кўчирган. Аммо истеъмолчи маҳсулотни ололмаган, бу бўйича корхонага мурожаат қилганида, фуқаронинг мурожаатини эътиборсиз қолдиришган.

Мурожаат туман жамияти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди ва сотувчига «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикаси қонунининг тегишли моддалари бўйича тушунчалар берилгандан сўнг, фуқарога маҳсулот шу куннинг ўзида олиб берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг