Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 миллиард сўмдан зиёдга сотиб олинган уй яроқсиз чиқди. Сўнг...

1 миллиард сўмдан зиёдга сотиб олинган уй яроқсиз чиқди. Сўнг...

Фото:«Protoday.uz»

13 май куни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмасига фуқаро Акрамов Даврон мурожаат қилди.

Аризага янги сотиб олинган уй сабаб бўлган. Акрамов 2016 йил 8 июнида хусусий тадбиркор Зокиров Равшандан Мирзо Улуғбек туманида жойлашган уйни 1 032 000 000 сўмга сотиб олади.

Аммо орадан кўп ўтмай, сифатсиз уйнинг камчиликлари юзага чиқа бошлайди. Шу билан бирга иситиш тизимида ҳам муаммолар пайдо бўлади.

Даврон Акрамов уйни қуриб, унга сотган Р. Зокиров билан боғланишга ҳаракат қилади аммо қўнғироқлари жавобсиз қолади.

Шундан сўнг, анча сарсон бўлган Акрамов Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Федерациясига мурожаат қилади.

Федерация мутахассислари вазиятни ўрганиб чиқишади ва истеъмолчи ҳақ эканлиги, уйда маълум муаммолар мавжудлиги исботини топади.

Натижада, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси аралашуви билан истеъмолчига уй учун тўлаган пули 1 032 000 000 сўм тўлиқ қайтариб олиб берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг