Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Учар тадбиркордан «Нексия» учун тўланган пул қайтариб олинди

Учар тадбиркордан «Нексия» учун тўланган пул қайтариб олинди

Фото:«Olx»

Бухоролик Шохиддин Ахмедов истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига ариза ёзиб, ўзини анчадан буён қийнаётган муаммо юзасидан мурожаат қилди.

Унга кўра Шохиддин Ахмедов Бухоро шаҳридаги «Умид авто лизинг» корхонасига «Нексия 3» автомобили учун 2018 йил август ойида 34.750.000 сўм нақд пул тўлаган. Аммо ҳозирга қадар автоуловни ололмаганидан норози бўлган.

Федерация бундай муаммоларга ечим топишга доим ҳаракат қилди. Учар тадбиркордан истеъмолчининг 34.750.000 сўм нақд пули олиб берилди ва унинг қонуний ҳуқуқлари тикланишига эришилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг