Нега ўзбек қизлари Туркияга келин бўлишмоқда? (видео)
Маҳзуна – андижонлик, у Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институтини тамомлаган. Бир неча йил шу соҳада ишлаган. Тақдир тақозоси билан дизайн соҳасида малака ошириш учун Туркияга борганида Айхан исмли турк йигити билан танишиб қолади...
Оғир шароитга тушиб қолган қизлар учун бир хонали уйлар қуриб берилади
Улар ишга жойлашиб, оёққа туриб олгунга қадар, ушбу уйларда 3 йил давомида бепул яшаши мумкин бўлади.
Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар билан ишлаш тартиби тасдиқланди
Ҳукуматнинг жорий йил 25 июндаги 354-сон қарори билан «Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнингвояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизмат кўрсатишнинг маъмурий регламенти» тасдиқланди.
Ўтган 3 ойда таълим кредитларининг 80 фоизини хотин-қизлар олган – вазирлик
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотига кўра, 2024 йил 1-чораги давомида имтиёзли таълим кредитлари учун 183,8 млрд сўм ажратилган.
Президент бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади
Президент Шавкат Мирзиёевнинг «8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида» фармони эълон қилинди.
Қашқадарёда 7-синф ўқувчиси турмушга берилаётгани хабарига изоҳ берилди
Бугун ижтимоий тармоқларда 7-синф қизнинг турмушга узатилаётгани ҳақида хабар тарқалди.
Чиноздаги муассасага қизларни қабул қилишни тўхтатиш масаласи кўтарилди
Президент қошидаги Ижтимоий ҳимоя агентлиги Чиноздаги Республика қизлар ўқув-тарбия муассасасига қизларни қабул қилиниши жараёнини вақтинча тўхтатиб туриш масаласини кўтарди.
Қарийб 51 минг хотин-қизларга ўқишга киришда тегишли тавсияномалар берилди
Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси маълум қилмоқда.
Ўқишга кирмоқчи бўлган хотин-қизлар учун муҳим хабар эълон қилинди
Талабгорлар жорий йилнинг 1 июнига қадар (шу куни ҳам) ариза билан доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) Ишчи гуруҳларига мурожаат этадилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар.
Аёл ва эркак тенг ҳуқуқли бўлган жамият қурамиз, бу етиб бўлмайдиган натижа эмас
Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг 58-моддасида Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар, давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаши белгилаб қўйилмоқда.
Биз қонунга оила институтини бузадиган нормадек қарамаслигимиз керак – Камола Алиева
Жорий йил 11 апрель куни имзоланган 829-сон қонун билан хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллашмоқда.
Оилавий муносабатлардаги айрим ҳолатлар зўравонлик деб топилмоқда. Уларга жавобгарлик белгиланди
Жорий йил 11 апрел куни Президент томонидан «Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун имзоланди.
Тошкентда ёш қизлар йўқолаётгани бўйича хабарлар изоҳланди
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда қизлар йўқола бошлагани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Барча ишхоналарда хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар тузилади – лойиҳа
Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳасига кўра, 2023 йил 1 мартдан бошлаб вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлари тузилади.
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги ҳолатдан ташвишдалигини билдирди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.
Гендер тенглик нафақат тилда, балки Конституцияда ҳам муҳрланмоқда
Бу мавзу кўп йиллар давомида муҳокамалар, тортишувлар, мунозараларга сабаб бўлиб келарди.
Президент қарори: хотин-қизлар учун 1 октябрдан янги имкониятлар
Президентнинг «Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Айрим тоифа хотин-қизларга контракт пули тўлаб берилади
Президентининг 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон қарори ҳамда 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармонига мувофиқ, ҳар йили базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул қилинган, ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилган.
Президентнинг таълим кредитига оид қарори қабул қилинди
Президентнинг «Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизларга тавсиянома беришда қандай талаблар бор?
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномаси асосида амалга оширилади
«Битта сумкани икки бола алмаштириб тақадиган оилалар бор экан» — Зойир Мирзаев
Вилоятда хотин-қизларга яратилаётган имконият ва шарт-шароитлар, аёлларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилган.
12 мингдан ортиқ талаба-қизларга фоизсиз кредит берилади
Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор имтиёзлар ажратиш ҳақида топшириқ берган.
Президент фармони билан фаол хотин-қизлар мукофотланди (тўлиқ рўйхат)
8 Март – Халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.
Маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг иш ҳақи белгиланди
«Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–146-сон, 01.03.2022 й.) қабул қилинди.
Шавкат Мирзиёев: «хотин-қизлар ва оила масаласи — шунчаки номига шуғулланадиган масала эмас»
Бу нафақат бугунги кунимиз, балки эртанги келажагимизни ҳам белгилаб берадиган вазифа, керак бўлса, масалаларнинг масаласидир.
Бугунги йиғилишдаги ташаббуслар ва вазифалар ижросига 15 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади
Мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча меҳнат жамоаларида Аёллар кенгашлари тузилади.
Қизларни IT соҳасида ўқитиш бўйича давлат буюртмаси бўлади
Давлатимиз раҳбари мактабда ўқиётган қизлар ва маҳалладаги аёлларнинг касб-ҳунар эгаллаши учун барча шароитлар яратилишини таъкидлади.
Адлия вазирлиги қизларга «гап отган»ларни жавобгарликка тортишни таклиф этди
Ўзбекистон Адлия вазирлиги қизлар ва аёлларни таъқиб ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш билан боғлиқ қонунчиликни кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқди.
Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар қандай тартибда уй-жой билан таъминланади?
Улар, энг аввало, сўровнома-ариза билан мурожаат қилади.
хотин-қизлар учун 500 та давлат гранти берилади
Бугунги кунда пойтахт олийгоҳларида 250 минг талаба таълим олмоқда.
ХТВ ўз жонига қасд қилишга мойил қизлар рўйхатини шакллантиради
Вазирлар Маҳкамаси 6.10.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 624-сон қарорни қабул қилди.
Ҳар йили 100 нафар хотин-қизнинг тўлов-контракти тўлаб берилади
Ҳукумат қарори (577-сон, 17.09.2021 й.) билан Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар ажратилади
«Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (388-сон, 22.06.2021 й.) қабул қилинди.
Сумалак пишираётган ярим-яланғоч аёллар билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди
Наврўз куни ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ хотин-қизлар ярим-ялонғоч кийинган ҳолда сумалак пишираётганликлари акс этган видео тарқалди.
Қизларни «қари қиз» деманг
Бугун «Қизлар овози» форуми доирасида Modul5 лойиҳасининг махсус сонида спикер сифатида қатнашдим.
Президент хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги қарорни қабул қилди
«Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–5020-сон, 05.03.2021 й.) қабул қилинди.
Президент Ўзбекистон хотин-қизларига миннатдорлик билдирди
Айни дақиқаларда пойтахтдаги «Конгресс-ҳолл»да 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтяпти. Унда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Президент Фармони: бир гуруҳ аёллар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди (тўлиқ рўйхат)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида Фармон қабул қилди.
Ўзбекистон АҚШнинг хотин-қизлар иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш бўйича ҳаракатларга даъвати иштирокчисига айланди
Тадбирда жами 14 та мамлакат ҳукуматлари ва парламентларининг юқори мартабали вакиллари иштирок этди.
хотин-қизлар диққатига! Ўзбекистонда Tumaris Tech лойиҳаси йўлга қўйилди
Бугунги жамиятда аёллар уй бекаси, рафиқа ёки она вазифаси билан чекланиб қолмаяпти. Зеро, раҳбар лавозимлар ёки хусусий фаолиятини йўлга қўяётган хотин-қизлар сони тобора ошиб бормоқда.
Президент сирдарёлик қизга нима учун фан доктори унвони берилганини изоҳлади
Президент Сардоба тошқинида илмий ёзмаларини йўқотган сирдарёлик ёш олимага нима учун докторлик даражаси истисно тариқасида берилганига изоҳ берди.
хотин-қизларга қўшимча 4% давлат гранти учун квота ажратилади
Жорий йилда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади.
Раҳбарлик лавозимида қанча аёл бор? Сенатор ва депутатларчи?
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси томонидан «Журналист аёлларнинг миллий медиамуҳитдаги ўрни» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.
Сенатор Гавҳар Алимова: «Тунги барларда юрган қизлар бизни қийнамоқда»
Бунда асосий муаммо онада. Кечаси қизи чиқиб кетса, она қандай қилиб билмаслиги мумкин? Яқинда 16 ёш қизнинг ҳомиладорлиги аниқланди. У 15 ёшда шу йўлга кирган, она билмадим, дейди елка қисиб. Бу жавобми?
«Ўзбектелеком» АКда ишловчи хотин-қизларга икки муҳим қонун тушунтириб берилди (фото)
Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 49,8 фоизини (16,2 млн.) хотин-қизлар ташкил этиб, умумий банд бўлган аҳоли ҳисобида уларнинг улуши 45,8 фоиз (6,2 млн.)га етган.
Аёллар учун хавфсиз давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон нечинчи ўринда?
«National Geographic» журнали аёллар учун хавф-хатарлардан эҳтимоли кам бўлган давлатлар рўйхатини эълон қилди.
Сингапур йўлланмаси учун кураш бошланди — «Startup Weekend Women Tashkent 2019»
Тошкентдаги ИНҲА университетида «Startup Weekend Women Tashkent 2019»га старт берилди.
хотин-қизлар мақомини ошириш бўйича муҳим тадбир
Давра суҳбатида сенаторлар, депутатлар, вазирликлар ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
хотин-қизлар ва эркакларга тенг имкониятларни кафолатловчи қонун қабул қилинди
Қонунга кўра, хотин-қизлар ва эркакларга давлат томонидан тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатланади, уларни жинси бўйича камситишга йўл қўйилмайди.
Президент янги қонунни имзолади
Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–561-сон, 02.09.2019 й.) Президент томонидан имзоланди.
Гендер тенглик: эҳтиёжми ёки ҳашамат?
Яқинда Сенат «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонунни маъқуллади. Халқ орасида «гендер тенглик қонуни» дейилаётган ушбу муҳим ҳужжат борасида қуйида айрим мулоҳазаларни баён этамиз.
Сенат янги қонунни маъқуллади
Сенат томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни маъқулланди.
«Аёлларнинг 23 тоифаси» рўйхати бўйича Бобожонов ва Ортиқхўжаевга мурожаат йўлланди
Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга мурожаат йўллади.
Элмира Боситхонова «хотин-қизларнинг 23 та тоифаси рўйхати» тузилишига алоқаси йўқлигини билдирди
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова бугун интернет ОАВда тарқалган «хотин-қизларнинг 23 та тоифаси рўйхати» тузилиши ҳақидаги хабарлар юзасидан мурожаат йўллади.
Сенатда президент айтган қўмита тузилди
Шавкат Мирзиёев янги тузилма — Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасини тузишни таклиф қилганди.
Азиза Умарова: «Наҳот, 196 туманда ҳокимликка лойиқ бирорта аёл бўлмаса?!»
Менимча, аёл раҳбар кўпайса, жамият янада раҳм-шафқатли, инсонпарвар ва маърифатли бўлади. Чунки аёлга ваколат берилса, у аксар ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилади, ғазна пулини кўпроқ мактабу шифохона қуришга йўналтиради. Эркакларнинг «уруш-уруш» ўйинлари ҳам андак тизгинланади.
Халқ банки хотин-қизларга имтиёзли кредитлар бермоқда
Замонавий ишбилармонлар қаторида хотин-қизлар фаоллиги кузатилаётгани эса янада диққатга сазовор. Бунда, табиийки, молия муассасалари, хусусан, акциядорлик тижорат Халқ банки жамоаси ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.
хотин-қизлар қўмитаси бир гуруҳ журналистларни табриклади
27 июнь – матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида байрам тадбири ташкил этилди.
Халқ банки хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида юз миллиард сўмлик битим имзолади
Акциядорлик тижорат Халқ банки, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди юз миллиард сўмлик битим имзолашди.
хотин-қизларнинг гендер камситилишига йўл қўйилмайди
Хотин-қизларнинг гендер камситилишига йўл қўймаслик мақсадида Хотин-қизларнинг гендер тенглигини ҳимоя қилиш бўйича Хотин-қизлар қўмитаси кўмагидаги комиссия ташкил этилади.
1 майдан хотин-қизларга кенг ҳуқуқ ва имкониятлар берилади
Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.
Нурсултон Назарбоев: «Қаерда қизлар кам туғилса, у давлатнинг келажаги йўқ»
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг фикрича, қизлар кам туғиладиган давлатнинг келажаги йўқ.
«Тадбиркор аёл» томонидан 2500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди
2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида 28 минг нафар хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятларини ривожлантириш учун 1,3 триллион сўм миқдорида кредитлар ажратилган.
Қандай аёлларга имтиёзли уй-жойлар берилади?
Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга имтиёзли уй-жойлар бериш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ва ногирон аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланадиган жамоат фонди рўйхатдан ўтказилди
Адлия вазирлиги томонидан Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.
хотин-қизлар муаммолари бўйича аноним сўров ўтказилади
Аноним сўровноманинг ижобий томони шундаки, аввало бу орқали аёллар билан диалог ўрнатилади ва уларнинг ҳеч кимга айта олмайдиган ғаму ташвишлари, армонларини билиб олишга имкон туғилади. Бундай амалиёт республика миқёсидаги бошқа ҳудудларда ҳам ўтказилиши назарда тутилган.
«Дугоналар» — Ўзбекистон хотин-қизларининг «кўнгил минбари»га айланади!
Энди март ойини Ўзбекистон хотин-қизлари яна бир унутилмас, ширин хотиралар билан эслайди! Сабаби, айни шу ой Муҳтарам Президентимиз истаган ва кутган, Ўзбекистон хотин-қизларининг минбарига айланадиган «Дугоналар» журнали нашр юзини кўрди.
Бош вазир ўринбосари Сирдарёда хотин-қизлар масалалари бўйича йиғилиш ўтказди
Йиғилишда туман, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раислари, маҳаллалардаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Самарқандда қизлар учун бизнес-клуб очилди
Самарқанд шаҳрида «Ўз бизнесингни бошла» шиори остида қизлар учун семинар ташкил қилинди.
хотин-қизлар муаммоларини тинглашга мўлжалланган «ишонч телефони» йўлга қўйилди
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Қашқадарё вилоятида «ишонч телефони»ни йўлга қўйиш масалаларига бағишлаб семинар ўтказилди.