Хотин-қизлар диққатига! Ўзбекистонда Tumaris Tech лойиҳаси йўлга қўйилди
Бугунги жамиятда аёллар уй бекаси, рафиқа ёки она вазифаси билан чекланиб қолмаяпти. Зеро, раҳбар лавозимлар ёки хусусий фаолиятини йўлга қўяётган хотин-қизлар сони тобора ошиб бормоқда. 2020 йилда тадбиркорлик фаолиятини бошлаган аёллар сони 38 мингтадан кўпроқни ташкил этди. Улар томонидан 58 мингта янги иш ўрни яратилган.
Ва айнан шу сабабли, IT Парк бизнес муҳит ва тадбиркорликни ривожлантириш USAID лойиҳаси қўллаб-қувватлаши билан Ўзбекистон Республикасида аёллар технологик тадбиркорлигини рағбатлантирувчи Tumaris Tech лойиҳасини йўлга қўйди.
Мазкур лойиҳанинг ўзига хос тарафи, тақдим этиладиган дастур ва курслар ўз ғояларини даромад келтурувчи бизнесга айлантириш истагида бўлган IT соҳасидаги тадбиркор хотин-қизлар учун мўлжалланган. Лойиҳанинг асосий вазифаси – хотин-қизларга ғояларини амалга татбиқ этишлари учун ҳар томонлама кўмак ҳамда қўшимча таълим олишлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш. Яъни аёлларни ICT экотизимига жалб этишни кучайтириш кўзда тутилган: фрилансер сифатида ишлашни истовчи аёллар таълимини йўлга қўйиш ҳисобига BPO (Business Process Outsourcing)ни ривожлантиришдан бошлаб, то стартапларни такомиллаштириш ҳамда инвестицияларга ўқитишгача.
Лойиҳа бир нечта муҳим қисмлардан ташкил топган бўлиб, уларда уч даражали рағбатлантириш тизими амалга оширилади, хусусан: аввалига аёллар IT соҳасида ривожланиш учун зарур бошланғич амалий кўникмаларни ўзлаштирадилар. Шундан сўнг, мазкур кўникмалар асосида улар ғояни ишлаб чиқиши ва стартапларни ривожлантиришда профессионал ёрдам олишлари мумкин. Натижада, энг муваффақиятли ғоялар молиялаштириши мумкин бўлади. Шунингдек, айрим иштирокчилар инвестиция киритиш учун зарур бўлган билимларни олиш учун таълим олишлари, шу билан Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигини ва стартап-экотизимни ривожлантиришнинг барқарор механизмини ишга туширишлари мумкин.
Лойиҳа иштирокчисига айланиш учун tumaris.tech сайтида рўйхатдан ўтиш ва ўз стартапи презентацияси кўринишидаги аризаларини қолдириш лозим. Тақдимот намунасини сайтда топишингиз мумкин. Рўйхатдан ўтиш 10 сентябргача (шу куни ҳам) очиқ.
Хотин-қизлар тадбиркорлигини яхшилашга қаратилган бундай ташаббуслар кўплаб иш ўринлари яратиб, аҳолининг ўз-ўзини иш билан бандлигини оширишга ёрдам беради, мамлакатда иқтисодий ўсиш учун қўшимча ресурс яратади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter