Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аёллар учун хавфсиз давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон нечинчи ўринда?

Аёллар учун хавфсиз давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон нечинчи ўринда?

Фото:«Xabar.uz»

«National Geographic» журнали аёллар учун  хавф-хатарлардан эҳтимоли кам бўлган давлатлар рўйхатини эълон қилди.

Умумий рўйхатга 167 та давлат киритилган. Норвегия аёллар учун энг хавфсиз давлат деб топилди. Швейцария икинчи поғонага лойиқ кўрилган бўлса, кейинги ўринларни Дания ва Финляндия давлатлари эгаллади.

Ўзбекистон 89-ўринни эгаллаб, Марказий Осиё мамлакатлари ичида Қозоғистондан (43-ўрин) кейин иккинчи бўлишди.

Рўйхатни мос равишда Сурия, Афғонистон ҳамда Яман давлатлари якунлашган.

Рейтингни тузишда аёлларнинг тинч ва фаол яшашлари учун уч асосий кўрсаткич асос бўлиб хизмат қилди. Булар- хавфсизлик, адолат, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётдаги иштирокдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг