Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Хотин-қизлар ва оила масаласи — шунчаки номига шуғулланадиган масала эмас»

Шавкат Мирзиёев: «Хотин-қизлар ва оила масаласи — шунчаки номига шуғулланадиган масала эмас»

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишни якунлар экан, шундай деди:

«Юртимизда “Аёл бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади”, деган эзгу қараш ҳаётимиз қоидасига айланиши учун барчамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.

Биз мамлакатимизда истиқомат қилаётган барча опа-сингилларимиз, қизларимиз, мўътабар оналаримизга муносиб шароит яратиб бериш учун бундан буён ҳам барча имкониятларни ишга соламиз.

Бир нарсани алоҳида таъкидлаб айтмоқчиман: хотин-қизлар ва оила масаласи — бу кундалик ишлар орасида шунчаки номига шуғулланадиган масала эмас.

Бу нафақат бугунги кунимиз, балки эртанги келажагимизни ҳам белгилаб берадиган вазифа, керак бўлса, масалаларнинг масаласидир.

Агар биз меҳр-оқибат ва садоқат тимсоли бўлган меҳрибон ва мўътабар аёлларга битта яхшилик қилсак, ишонинглар, бу ўзимизга ўнта яхшилик бўлиб қайтади.

Азиз опа-сингилларимиз, оналаримиз бу яхшиликнинг албатта қадрига етади, ҳаётдан рози бўлиб, шукроналик билан яшайди».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг