Узоқ йиллар бир никоҳда яшаганларга «мукофот пули» бериш таклиф қилиняпти — Россия

Россияда узоқ вақт (30 йил ва ундан кўп) бир никоҳда яшаганларга «мукофот пули» тўланиши мумкин. Тегишли қонун лойиҳаси давлат Думасига бугун, 14 феврал куни киритилади.
Ҳужжат муаллифларидан бири, Думанинг меҳнат қўмитаси раиси Ярослав Ниловнинг айтишича, ушбу қонун тасдиқланган тақдирда, барча россияликларни, жумладан, совет даврида турмуш қурганларни ҳам қамраб олади.
Депутатлар турмуш қурганига узоқ йил бўлган оилалар учун юбилей саналарида бир марталик пуллик тўловни амалга оширишни таклиф қилишмоқда. Унга кўра, эр-хотин ажрашиб кетиб, яна қайта турмуш қурган бўлишса, улар бирга яшаган йиллар яхлитланмайди. Юбилей йили эр-хотиндан бири вафот этган тақдирда ҳам тўловни олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Муттасил бир никоҳда 30 йил яшаганларга 30 минг рубл (335 доллар атрофида) берилади. Ундан кейинги ҳар ўн йилликда тўлов пулига 10 минг рублдан қўшилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter