Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уйдан ҳайдашса, чиқиб кетиш шарт эмас...

Уйдан ҳайдашса, чиқиб кетиш шарт эмас...

Иллюстратив фото

Ҳуқуқшунос Акбаршоҳ Тешабоевга кўра, шахсни рўйхатда турган уйидан чиқариш фақат суд орқали амалга оширилиши мумкин. У ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бу ҳақда тушунтириш берди.

«Бу менинг уйим, чиқ!» каби гаплар ҳаётда кўп учрайди. Аммо қонун гапни эмас, фактни ҳимоя қилади. Агар фуқаро уйда доимий ёки вақтинча рўйхатда турган бўлса, уни суд қарорисиз чиқариб юбориш мумкин эмас.

Ҳуқуқшуноснинг таъкидлашича, ҳатто уй эгаси бўлган ота-она, турмуш ўртоқ ёки бошқа қариндош ҳам шахсни ўша манзилдан чиқариш учун судга мурожаат қилиши шарт.

«Отам бўлса ҳам, «чиқ» дегани билан чиқмайман, эрим айтса ҳам шундай! Чунки мен бу ерда доимий рўйхатда тураман. Гарчи оилавий муносабатларимиз тугаса ҳам, бу ерда яшаш ҳуқуқим бор!», дея жавоб қайтаришни маслаҳат беради мутахассис.

Сизга ҳеч ким уйдан «чиқ» дея олмайди, агар доимий ёки вақтинча рўйхатда бўлсангиз.

Тешабоевнинг сўзларига кўра, қонунни билиш — ўзини ҳимоя қилишнинг энг муҳим шарти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг