Хотин-қизларга қўшимча 4% давлат гранти учун квота ажратилади
Жорий йилда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади.
Эслатма-1: тавсияномаларнинг берилиш тартиби, яъни қандай тоифадаги хотин-қизларга берилади, уни олиш учун қандай ҳужжатлар керак ва ҳ.к. қоидалар ҳали маълум эмас, шу сабабли ҳозир маҳалла раисига ёки вазирликка тавсиянома сўраб боришингиздан фойда йўқ. Тартиб тасдиқлангач, расман эълон қилинади.
Эслатма-2: қайси ОТМ ва қайси йўналишга хотин-қизлар учун нечта квота берилиши ҳам ҳозирча аниқ эмас, бу 20 июнга қадар Давлат қабул комиссияси томонидан эълон қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter