Ўтган 3 ойда таълим кредитларининг 80 фоизини хотин-қизлар олган – вазирлик
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотига кўра, 2024 йил 1-чораги давомида имтиёзли таълим кредитлари учун 183,8 млрд сўм ажратилган.
Мазкур кредитлар билан эса 22 151 нафар талаба қамраб олинган бўлиб, уларнинг катта қисми, яъни 80 фоизи хотин-қизлар (17 830 нафар талаба)га берилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 27 майдаги Президент Фармони билан 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорга ўзгартириш киритилгани ва унга кўра, эндиликда фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган хотин-қизларга имтиёзли фоизсиз таълим кредити берилиши хабар қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter