Бош вазир ўринбосари Сирдарёда хотин-қизлар масалалари бўйича йиғилиш ўтказди
14 апрель куни Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева раислигида Сирдарё вилоятида маҳаллаларда хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар ишини тўғри ташкил этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда туман, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раислари, маҳаллалардаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш ҳамда давлат раҳбарининг вилоятга қилган ташрифида белгилаб берилган вазифаларни ўз вақтида, сифатли бажарилиши юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олиш мақсадида ташкил этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter