Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Барча ишхоналарда хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар тузилади – лойиҳа

Барча ишхоналарда хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар тузилади – лойиҳа

Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳасига кўра, 2023 йил 1 мартдан бошлаб  вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида  Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлари тузилади.

Таъкидланишича, бошланғич ташкилот оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат сиёсатининг асосий йўналишларини меҳнат жамоаларида самарали амалга оширишга кўмаклашадиган, аёл ходималарни ихтиёрий равишда ўз атрофида бирлаштирадиган ҳамда уларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган уюшма – коллегиал орган ҳисобланади.

Бошланғич ташкилот раиси эса ўз навбатида меҳнат жамоаси раҳбарининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади ва мақоми бўйича уларнинг ўринбосарларига тенглаштирилади.

Шунингдек, Бошланғич ташкилот юридик шахс ҳисобланмайди ва ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади. Меҳнат жамоаларидаги хотин-қизлар ихтиёрийлик асосида бошланғич ташкилотга аъзо бўлишлари мумкин бўлади.

Ҳужжат лойиҳасига кўра,  Бошланғич ташкилотга:

  • ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича меҳнат жамоасининг масъул ходимларидан зарур маълумотларни олиш;
  • меҳнат жамоасидаги хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида муассаса маъмурияти, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (кейинги ўринларда – Қўмита) ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ариза билан мурожаат қилиш;
  • бошланғич ташкилот иш режасидаги чора-тадбирларнинг муассаса (корхона, ташкилот) маъмурияти томонидан молиялаштириш ҳақида таклифлар киритиш каби ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлар ҳам берилмоқда.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларига ҳам меҳнат жамоаларида хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларни ташкил этиш тавсия этилади. 

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг