Чиноздаги муассасага қизларни қабул қилишни тўхтатиш масаласи кўтарилди
Президент қошидаги Ижтимоий ҳимоя агентлиги Чиноздаги Республика қизлар ўқув-тарбия муассасасига қизларни қабул қилиниши жараёнини вақтинча тўхтатиб туриш масаласини кўтарди.
Қайд этилишича, агентлик Чиноз туманида жойлашган Республика қизлар ўқув-тарбия муассасасида комплекс ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Агентлик аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.
«Бир неча ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда, агентлик Тошкент вилоятининг Чиноз туманида жойлашган Республика қизлар ўқув-тарбия муассасасига қизларни қабул қилиниши жараёнини вақтинча тўхтатиб туриш масаласини кўтарди ва 30 октябрдан ушбу муассасада ўрганиш ишларини бошлаб юборди.
Комплекс ўрганишлар натижаси хулосаси бўйича яқин вақт ичида маълумот тақдим этилади.
Ушбу ўрганишлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосарининг бевосита назорати остида ўтказилмоқда», дейилади агентлик хабарида.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, ушбу ҳолат Чиноздаги қизлар тарбия мактабида зўровонликлар кузатилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter