Қизларни IT соҳасида ўқитиш бўйича давлат буюртмаси бўлади
Давлатимиз раҳбари мактабда ўқиётган қизлар ва маҳалладаги аёлларнинг касб-ҳунар эгаллаши учун барча шароитлар яратилишини таъкидлади.
2022 йил 1 июндан бошлаб бу борада янги тизим йўлга қўйилади:
- ҳар бир вилоятдаги мономарказлар ва олийгоҳлар қошида Малакани баҳолаш марказлари ташкил этилади;
- ушбу марказлар аёлларни талаб юқори бўлган ишчи касбларга ўқишини ташкил этади ва кейин уларга малакасини тасдиқлаб беради;
- марказларда «устоз-шогирд» анъаналари асосида тажриба тўплаган хотин-қизлар ҳам малака ҳужжати олиш имкониятига эга бўладилар;
- марказлар орқали 2022 йилда 30 минг нафар хотин-қизларни талаб юқори бўлган ишчи касбларга ўқитиб, малака ҳужжати бериш бўйича давлат буюртмаси жорий қилинади;
- ҳар йили мактаб ва коллежларни битираётган 20 минг нафар қизларни IT соҳасида ўқитиш бўйича ҳам давлат буюртмаси бўлади;
- 2023 йилдан ушбу тизим чет тилларини ўрганиш йўналишида ҳам жорий этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter