Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қизларни IT соҳасида ўқитиш бўйича давлат буюртмаси бўлади

Қизларни IT соҳасида ўқитиш бўйича давлат буюртмаси бўлади

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари мактабда ўқиётган қизлар ва маҳалладаги аёлларнинг касб-ҳунар эгаллаши учун барча шароитлар яратилишини таъкидлади.

2022 йил 1 июндан бошлаб бу борада янги тизим йўлга қўйилади:

  • ҳар бир вилоятдаги мономарказлар ва олийгоҳлар қошида Малакани баҳолаш марказлари ташкил этилади;
  • ушбу марказлар аёлларни талаб юқори бўлган ишчи касбларга ўқишини ташкил этади ва кейин уларга малакасини тасдиқлаб беради;
  • марказларда «устоз-шогирд» анъаналари асосида тажриба тўплаган хотин-қизлар ҳам малака ҳужжати олиш имкониятига эга бўладилар;
  • марказлар орқали 2022 йилда 30 минг нафар хотин-қизларни талаб юқори бўлган ишчи касбларга ўқитиб, малака ҳужжати бериш бўйича давлат буюртмаси жорий қилинади;
  • ҳар йили мактаб ва коллежларни битираётган 20 минг нафар қизларни IT соҳасида ўқитиш бўйича ҳам давлат буюртмаси бўлади;
  • 2023 йилдан ушбу тизим чет тилларини ўрганиш йўналишида ҳам жорий этилади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг