Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қарийб 51 минг хотин-қизларга ўқишга киришда тегишли тавсияномалар берилди

Қарийб 51 минг хотин-қизларга ўқишга киришда тегишли тавсияномалар берилди

Жорий йилда мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган, ўрта махсус ёки профессионал таълим муассасаларини тамомлаган 12 563 нафар талабгорлар тавсиянома олиш учун мурожаат қилган.

Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси маълум қилмоқда.

Қўмитага кўра, талабгорларнинг аризалари тегишли тартибда ўрганиб чиқилган қўмитанинг 2023 йил 14 июндаги тегишли буйруғи билан 11 992 нафар талабгорларга тавсиянома берилиб, 558 нафар талабгорнинг аризаси рад этилган.

Шу билан бирга, Ҳукуматнинг 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарорига мувофиқ жорий йилда эҳтиёжманд оилалардан бўлган 50 668 нафар талабгор хотин-қизлардан ҳам аризалар (xotin-qizlar.uz электрон платформаси орқали) қабул қилинди.

Туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари томонидан мазкур аризалар Низом талаблари асосида кўриб чиқилиб, 38 702 нафар талабгорга тавсиянома бериш ҳамда 11 668 нафар талабгорнинг аризасини рад этиш тўғрисидаги баённомалар тегишли қарорлар билан расмийлаштирилиб, электрон шаклда Оила ва хотин-қизлар қўмитасига тақдим этилди.

Мазкур ҳужжатлар асосида Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг  тегишли буйруғи билан 38 702 нафар талабгорларга тавсиянома берилди.

Ҳозирда талабгорларнинг мобил телефон рақамига тавсиянома беришга тавсия этилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисидаги хабар юборилган.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан тавсиянома олган хотин-қизлар ҳақидаги маълумотлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги базасига киритилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг