Россияда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди
Татаристон Республикаси ҳудудида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасида оғир тан жароҳати олган фуқаро Ватанга қайтарилди.
Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Исроил давлатидаги Ўзбекистон фуқаролари мамлакатнинг шимолий ҳудудларидаги мураккаб вазиятдан огоҳлантирилди.
Россияда содир бўлган ЙТҲда 55 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Россиянинг Тюмен вилояти ҳудудидаги Тюмен – Ханти-Мансийск магистралининг 178-километрида содир бўлган ЙТҲда ўзбекистонлик вафот этди.
Президент Россияда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар жасадини олиб келиш бўйича топшириқ берди
Куни кеча Россиянинг Нижний Новгород вилояти Навашинский туманида ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақида хабар берилган эди.
Россияда ичида ўзбекистонликлар бўлган микроавтобус ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
1 сентябр, якшанба куни соат 11:00 атрофида Россиянинг Нижегородск вилоятида ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус ҳалокатга учраши оқибатида одам ўлими билан боғлиқ ҳодиса содир бўлди. Бу ҳақда вилоят полицияси Telegram'даги каналида хабар берди.
Маккада қолиб кетган ўзбекистонликнинг Ватанга қайтишига ёрдам берилди
Жорий йилнинг январ ойида оила аъзолари билан зиёрат қилиш учун Саудия Арабистонига келган ва кейинчалик инсульт ташхиси билан Макка шаҳридаги Ибн Сино касалхонасига даволаниш учун ётқизилган И.И.нинг Ўзбекистонга қайтишига ёрдам берилди.
Россиядаги қамоқхона ходимларини гаровга олганлар орасида икки ўзбекистонлик борлиги айтилмоқда
23 август куни Россиянинг Волгоград вилояти Суровикино шаҳридаги ИК-19 сонли қамоқхонада маҳкумларнинг исёни рўй бергани ҳақида хабар берган эдик.
Истанбулдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали Истанбулда айрим хорижий давлатлар номи остидаги ўзбек болаларига мўлжалланган мактаблар рекламаси тарқалаётганига эътибор қаратди.
Россияда клуб қўриқчисини ёқиб юборишга уринган икки ўзбекистонликка ҳукм ўқилди
Бошқирдистон пойтахти Кировский туман суди Meet Point тунги клуби қўриқчисини ёқиб юборишга уринган икки Ўзбекистон фуқаросига ҳукм чиқарди.
АҚШда 55 ёшли ўзбекистонлик қотилликда гумонланиб ҳибсга олинди
Жорий йил 7 июл, якшанба куни АҚШнинг Иллинойс штати Нейпервил шаҳри терговчилари 55 ёшли, асли ўзбекистонлик бўлган 1969 йилда туғилган З. Қудратовни қотиллик иши бўйича ҳибсга олиш учун ордер берди.
Москвада ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ишига доир қўшимча маълумот берилди
8 кишининг, жумладан ўзбекистонликларнинг ҳам ўлимига сабаб бўлган Москва вилояти Падиково қишлоғида содир бўлган ёнғинда ноқонуний миграцияни ташкиллаштирганликда гумонланиб 23 ёшли ўзбекистонлик ҳибсга олингани ҳақида хабар қилинган эди.
АҚШ чегарасида 3 мингга яқин ўзбекистонлик муҳожир ушланган
АҚШнинг божхона ва чегара қўриқлаш хизмати жанубий чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган 118 нафар Хитой фуқаросини қўлга олганидан сўнг мамлакатга айланма йўллар орқали кириб келишга уринишларга доир айрим маълумотларни очиқлади.
Москва вилоятида ёниб кетган хостелда ўзбекистонликлар ҳам бўлган – «Дунё» АА
Жорий йил 23 майга ўтар кечаси Москва вилояти Истра шаҳри Падиково қишлоғида жойлашган ётоқхонада ёнғин содир бўлган.
АҚШда болаларга оид жинсий зўравонлик материалларини сақлаган ўзбекистонлик 19 йилга қамалди
АҚШнинг Флорида штатида смартфонида болаларга оид жинсий зўравонлик материалларини мамлакат ҳудудидга олиб киришга уринган 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси 19 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Россияда ҳалокатга учраган ўзбекистонликлар ҳақида қўшимча маълумот берилди
Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонаси ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.
Қозоғистонда ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилиши бўйича суд ҳукми чиқарилди
Чимкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича туманлараро махсус суди терговида аниқланишича, Қозоғистоннинг Жетисой туманида яшовчи (вақтинча ишсиз, оилали, фарзанди бор) 29 ёшли судланувчи ҳам воқеа содир бўлган пайтда Чимкентга ишлаш учун келган бўлган.
Россияда ўзбекистонликни отиб кетган ёлланма қотил қўлга олинди
20 феврал, сешанба куни ижтимоий тармоқларда Санкт-Петербургнинг Виборг туманида Ўзбекистон фуқаросининг номаълум шахс томонидан ўқотар қуролда отиб кетилгани акс этган видеотасвирлар тарқалган эди.
Бошига ўқ узилган ўзбекистонлик ҳайдовчи вафот этди
Санкт-Петербургда отиб кетилган ўзбекистонлик ҳайдовчи икки кун ўтиб касалхонада вафот этди.
64 нафар ўзбекистонлик қутқарилди
Қозоғистоннинг Ақмола вилоятида йўлда қолиб кетган 64 нафар ўзбекистонлик йўловчилар эвакуация қилинди, улардан 17 нафари болалар
Қозоғистонда икки ўзбекистонлик бахтсиз ҳодиса туфайли оғир жароҳат олди
Жорий йилнинг 13 феврал куни Қозоғистоннинг Манғистау вилояти Ақтау шаҳридаги шина таъмирловчи устахоналарнинг бирида содир бўлган ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик оғир куйиш тан жароҳатини олган.
Қозоғистондаги портлашда икки ўзбекистонлик ҳам жабрлангани айтилди
Портлаш оқибатида бинонинг тахминан 300 кв.м майдони – деворлари, том ва шифт тўлиқ қулаб тушган.
Россия хорижликлар ўртасидаги жиноятчиликка оид рақамларни эълон қилди
Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатда бўлиб турган хорижликлар томонидан содир этилган жиноятлар сонини ҳисоблаб чиқди.
Ҳиндистонда 32 ёшли ўзбекистонликнинг ис газидан заҳарлангани айтилмоқда
«Дунё» АА ушбу хабар ўз тасдиғини топганини маълум қилди.
Қозоғистонда ўзбекистонлик оиланинг 3 аъзоси ЙТҲда ҳалок бўлди
Аниқланишича, ўзбекистонлик 41 ёшли фуқаро бошқарувидаги Mazda CX-7 автомашинаси билан ҳаракатланиб кетаётиб Самал посёлкаси ҳудудида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва юк машинаси билан тўқнашган.
8 нафар ҳамюртимизнинг жасади Хоразмга олиб келинди
Россиянинг Пенза вилоятидаги ЙТҲда ҳалок бўлган 8 нафар ҳамюртимиз жасади Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-транспорт самолётида Ўзбекистонга олиб келинди. Ҳалок бўлганларнинг барчаси Хоразм вилоятидан бўлган.
Қозоғистон ғарбида содир бўлган ёнғинда икки ўзбекистонлик жабрланди
Бугун, 4 январ куни Қозоғистон ғарбида жойлашган Уралск шаҳридаги икки қаватли кафеда портлаш содир бўлди. Газ-ҳаво аралашмасининг портлаши бино деворларининг қулаб тушишига ва ёнғин чиқишига сабаб бўлган.
Даволаниш учун Ҳиндистонга борган ўзбекистонликлар тунаб кетилди
Ҳиндистоннинг Гуруграм (Гургаон) шаҳрида полиция либосида бўлган бир гуруҳ шахслар ўзбекистонлик фуқаро пулини ўмариб кетган. Бу ҳақда «Press Trust of India» ахборот агентлигига таяниб «Дунё» АА маълум қилди.
Москвада ўзбекистонлик ўз ватандошини пичоқлади
Россия ИИВнинг Москва шаҳри бўйича Тергов Бош бошқармаси Тушино туманлараро тергов бўлими РФ Жиноят кодексининг 30 моддаси 1-қисми ва 105-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят (қотилликка уриниш) юзасидан жиноий иш очди.
Олмаотада ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ҳақида қўшимча маълумот берилди
30 ноябр, пайшанба куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри Ади Шарипов кўчасида жойлашган меҳмонхонада юз берган ёнғин оқибатида 13 киши, жумладан, 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Олмаотадаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлгани айтилди
Бир муддат олдин Олмаотада ётоқхона ёниб кетгани ва ўт ўчирувчилар воқеа жойидан 13 кишининг жасадини топишгани айтилган эди.
Ўзбекистон фуқаролари Зеленскийнинг «қора рўйхати»га тушди
Украина президенти Владимир Зеленский 2023 йил 23 ноябрдаги фармони билан юзлаб жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкция жорий этди.
Қозоғистонликнинг уйидан пул ва 30 нафар ўзбекистонлик топилди (видео)
Ҳозирда ушбу факт бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Оқ уй Евроиттифоқдан ҳудуди орқали ўтаётган ўзбекларни қаттиқ назорат қилишни сўрамоқда
Яъни, АҚШ расмийлари Европа Иттифоқидан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун аэропортларда транзит визалар жорий этишни талаб қилмоқда.
Қирғизистонда ёлланма қотилликда гумонланаётган уч ўзбекистонлик қўлга олинди (видео)
Қирғизистонда бир муддат олдин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан махсус операция вақтида отиб ўлдирилган қонундаги ўғри Қамчибек Колбаев учун қасос олишда гумон қилинаётган, шунингдек, қирғиз ОАВси томонидан «ёлланма қотиллар» экани айтилаётган уч нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.
Ғазо секторидаги тутқунлар орасида ўзбекистонликлар йўқ – Элчихона
Элчихонанинг маълум қилишича, шу пайтга қадар идорага Исроил ва Ғазо секторидаги эскалация зоналарида мажбуран ушлаб турилганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Австрияда икки ўзбекистонлик талаба авиаҳалокатга учради
«Дунё» АА Ўзбекистон элчихонасига таяниб, Австриянинг Каринтия федерал ери Дикс шаҳри яқинида ўқув самолётида авиаҳалокатга учраган икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг аҳволи ҳақида хабар бермоқда.
ўзбекистонлик Россияда наркотик савдоси сабаб 9 йилга «кесилди»
Улар РФ Жиноят кодексининг 30-моддаси 3-қисми ҳамда 228-1-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган.
Туркияда 45 ёшли ўзбекистонлик қотиллик қурбони бўлди
Туркия ОАВ ва ижтимоий тармоқларида Дузче шаҳрида Ўзбекистон фуқароси ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Қозоғистонда ҳиндистонликни ўғирлаб кетган ўзбекистонликлар қамалди
Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳри Қозибекбий туман суди томонидан одам ўғирлаш ва зўрлик билан ўзбошимчалик қилиш (Қозоғистон Жиноят кодекси 125-моддаси 2-қисми 1-банди, 389-моддаси 3-қисми)да айбланган 5 нафар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.
Курил оролларида тўрт нафар ўзбекистонлик шифокор ва болани қутқариб қолди
Ҳодиса Рейдово қишлоғи яқинида содир бўлган. Бола қирғоққа яқин дарё бўйлаб кезиб юрган ва бирдан сувга тушиб кетган.
Россияда ўзбекистонлик эркак полиция биносига «КамАЗ» билан ҳужум қилди
Нижний Новгород вилояти Тергов бошқармаси 36 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан РФ Жиноят кодексининг 213-моддаси 1-қисми «а» банди (Безорилик) билан жиноий иш қўзғатди.
ўзбекистонлик йигит Қирғизистонда президент маъмуриятининг янги биноси тепасидан тушиб кетди
Қирғизистон президенти маъмурияти учун қурилаётган ва халқ орасида «Хонсарой» деб аталаётган янги биноси қурилишида ишлаб келган Ўзбекистон фуқароси – 30 ёшли А.А. бино тепасидан қулаб тушди.
Ҳиндистонда ўзбекистонлик аёл контрабанда дорилари билан қўлга олинди
Кеча, 4 август куни Нью-Деҳлидаги Индира Ганди халқаро аэропортида назоратчилар дори воситаларини ноқонуний олиб ўтишга уринган ўзбекистонлик аёлни ҳибсга олди.
Питсбургда ўзбекистонлик эркак ҳибсга олинди
У вояга етмаган қизга беҳаё видеоларни жўнатганликда айбланяпти.
Туркиядаги ўзбекистонликлар расмий идора томонидан огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркияда бўлиб турган ватандошларни кунларда мамлакат бўйлаб ноқонуний миграцияга қарши курашиш доирасида ўтказилаётган «махсус рейдлар»дан огоҳлантирди.
Украина томони ўзбекистонликларни урушда иштирок этмасликка чақирди
Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси мурожаат билан чиқиб, фуқароларни урушда иштирок этмасликка чақирмоқда.
Нью-Йоркда 15 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Самарқандлик оиланинг фарзанди Фаридун Мавлонов ўз уйи олдида отиб ўлдирилган.
Туркиядаги депортация марказида ёнғин чиққан. У ерда саксонга яқин ўзбекистонлик ҳам бор эди
Ёнғини келиб чиқишида гумонланувчи сифатида бир нафар ўзбекистонлик ҳам сўроқ қилиняпти.
Истанбулда ўзбекистонликнинг уйида газ портлади. Фуқаро шифохонага етказилган
Жорий йил 4 июль куни Истанбул шаҳри Чекмекой тумани Чамлик маҳалласида 4 қаватли бинонинг 1-қаватида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.
Ҳиндистонга Непал орқали ноқонуний киришга уринган ўзбекистонлик қўлга тушди
«Дунё» АА берган маъмуотга кўра, ўзини Ўзбекистон фуқароси деб таништирган Х.М. исмли кишининг ёнида амалдаги паспорти ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлари бўлмаган.
Россияда ўзбекистонлик танишининг бошига етди
Россиянинг Астрахан шаҳрида ўзбекистонлик эркак ҳамюртини пичоқлаб қўйди.
Ҳиндистонда ноқонуний ҳибсда ушлаб турилган ўзбекистонлик аёллар ҳақида маълумот берилди
Ҳиндистоннинг айрим ОАВда ушбу давлатнинг Биҳар штатида ҳибсда ушлаб турилган ўзбекистонлик аёллар ҳақида маълумотлар тарқатилгагнидан сўнг Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси масалага ойдинлик киритиш мақсадида ҳолатни ўрганди ва вазиятни ўз назоратига олди.
Россия–Украина урушида қанча ўзбекистонлик ҳалок бўлгани очиқланди
2022 йил 24 февраль куни Россиянинг Украинага қарши босқинчилик уруши бошланганидан буён камида 93 нафар Марказий Осиё фуқаролари, жумладан, 34 нафар ўзбекистонлик жанг майдонида ҳалок бўлди.
Чимкентда отишма содир қилган ўзбекистонликка суд ҳукми ўқилди. У банкка ҳужум қилишга уринишда ҳам айбланган
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида жорий йилнинг феврал ойида отишма содир этган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Индонезияда наркотик савдоси билан шуғулланаётган икки ўзбекистонлик қўлга олинди
Қайд этилишича, тинтув чоғида қўлга олинганлардан гиёҳванд моддалардан ташқари 3 та пневматик тўппонча ҳам топилган.
Қозоғистондаги ЙТҲда икки ўзбекистонлик вафот этди
Қозоғистон ИИВнинг телеграмдаги расмий канали берган маълумотга кўра, Lacetti ҳайдовчиси ва унинг ёидаги ўриндиқда бўлган йўловчиси бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқаролари ЙТҲ оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлишган.
2050 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси бўйича Евросиёдаги 50 мамлакат ичида олтинчи ўринга чиқади
2050 йилга бориб Ўзбекистон ўзининг 60 миллионга яқинлашган аҳолиси билан Полша, Украина, Испания ва Италияни ортда қолдиради. Бу ҳақда Бостондаги ESG Wealth компанияси раҳбари Алишер Жуманов маълум қилди.
Қотилликда гумонланиб қидирувга берилган ўзбекистонлик 20 йил деганда топилди
20 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик Қозоғистонда қўлга олинди.
Индонезияда полициядан қочган ўзбекистонлик ҳалок бўлгани айтилмоқда
Индонезиядаги иммиграция марказидан қочган уч нафар ўзбекистонликдан бири ҳалок бўлди, қолган икки нафари қўлга олинган.
Россиянинг Саратовида содир бўлган ЙТҲда 5 нафар ўзбекистонлик жабрланди
Россиянинг Саратов вилояти Ртишевский туманида содир бўлган ЙТҲда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланди.
ўзбекистонлик бўлиши мумкин — Истанбул соҳилида номаълум шахснинг жасади топилди
Жасаднинг ёнидан «Раҳматилло» исмли фуқарога доир ашёлар топилган.
Туркиядаги зилзилада яна бир ўзбекистонлик ҳалок бўлгани айтилди
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.
Яна икки нафар Ўзбекистон фуқароси вайроналар остидан қутқариб олинди
Бир муддат олдин Қаҳрамонмарашда бедарак йўқолгани айтилган Ўзбекистон фуқаросининг топилгани ва шифохонага жойлаштирилгани ҳақида хабар берилган эди.
Вайроналар остидан ўзбекистонлик тирик топилди
Туркиянинг Каҳраманмараш вилоятида бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси Бойбеков Рашид Анвар ўғли топилди.
Туркиядаги зилзилада йўқолган 2 нафар ўзбекистонлик топилди
Туркиядаги табиий офат оқибатида 1 нафар ўзбекистонлик вафот этган, 15 нафар ватандошимиз қидирилаётган эди.
Афғонистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган ўзбекистонлик қўлга олинган
Толибон ҳукуматининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими берган маълумотга кўра, мазкур шахс мамлакат Хавфсизлик кучлари томонидан ўтказилган махсус амалиётда қўлга олинган.
Қозоғистонда газ баллони портлаб, икки ўзбекистонлик жароҳатланди
Ҳар иккиси ҳам иккинчи даражали куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
ўзбекистонлик Санкт-Петербургда одам ўғирлашда айбланиб қўлга олинди
Санкт-Петербургнинг Красноселский туманида турли, жумладан, жинсий жиноятларда гумон қилинган ўзбекистонлик қўлга олинди.
Мексикада 7 нафар ўзбекистонлик тутқунликдан қутқарилди. Улардан пул талаб қилинган
Мексиканинг Дуранго штати Гомес Паласио шаҳрида тутқунликда ушлаб турилган бир гуруҳ осиёлик муҳожир штат полицияси томонидан қутқарилди. Бу ҳақда Milenio нашри маълум қилмоқда.
Россияда ўзбекистонлик 70 минг долларлик автомобилни ёқиб юборди
Жорий йил 5 декабр куни тунда Россиянинг Тольятти шаҳридаги автотураргоҳларнинг бирида турган қиммат русумли автомобиллар тоифасига кирувчи «Audi Q5» автомобили қасддан ёқиб юбортилган.